Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди" News

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз учун чемпионат якунига яқинлашган сари ўйинлар оғир тус олмоқда. Бугунги баҳсда натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. "Нефтчи"га қарши ўтказган баҳсимизнинг 2-таймидаги ўйиннинг ярмини ҳам кўрмадим. Ҳаммасини биринчи таймда ҳал қилиш керак эди. Қолаверса, Арихиро ҳам бир метрдан бўш қолган дарвозани ишғол этиши керак эди. Гол урмасанг барча ҳаракатларинг нолга тенг. Биздан пастдаги жамоалар ҳам анча яқинлашиб қолди. Бу эса асабийликни оширади, шу сабаб натижадан қониққаним йўқ. Бугун дербига хос ўйин кўрдик.


— Иккинчи ўрин учун имконият қандай деб ҳисоблайсиз?

— Айтганимдек, ўзимизни оғир вазиятга тушириб қўймоқдамиз. "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик, фақатгина сўнгги дақиқаларда стандартдан тўп ўтказиб юбордик. "Нефтчи"га қарши ва бугунги ўйинда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, асосийси вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашамиз. Авваламбор, комбинатимизнинг 75 йиллик байрамига ғалаба туҳфа этмоқчи эдик, аммо доим ҳам истаган нарсамиз рўй беравермайди. Уларни байрам билан табриклаймиз.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика