Latest news

22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  1 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  57 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  8 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  7 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9

Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим" News

Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Пахтакор" - ОКМК ўйини якунланганидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.


- Миллий терма жамоамиз саралаш ўйинларида иштирок этиши сабабли ўйин амалиёти бироз етишмади. Шундан биз қўрққандик. Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" ҳам йигитларим ҳам яхши ўйин кўрсатди. Энг кераклиси, натижадан қониқдим. Ўйин курашларга бой бўлди. Очко эса сув ва ҳаводек муҳим эди. Ўтган 4 ўйин давомида яратилган вазиятлардан фойдалана олмаётгандик. "Пахтакор" номдор жамоа, қолаверса, келажаги порлоқ ёшлар етишиб чиқади. Улар яхшигина қаршилик кўрсатишди. Биз эса энг кераклиси - натижага эришдик. Ўйин эсдан чиқади, натижа қолади. Қолаверса, мавсум якуни, барча чарчаган, асабий. Йигитлар эса шунга қарамай туриб бера олишди. Шу боисдан ўйиндан ҳам натижадан ҳам қониқдим десам бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, шу ерга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорлик билдираман.

- Ўзингиз айтгансиз, мавсум якунидаги ўйинларда футболчиларда "жамадон кайфияти" бўлади. Шундай пайтда футболчиларни руҳан ва жисмонан тайёрлаш қандай кечади?

- Бунга жиддий қараш керак. Хавотирга солган нарса - икки ҳафталик танаффус ҳам йигитларни ритмдан чиқариши мумкин. Сиз айтаётган нарса руҳий ҳолатга боғлиқ. Биринчи даврани охирги ўйинидан кейин бир ой дамга чиққандик. Ўшанда Қаршида "Қизилқум"га ютқазгандик, шунда кўп нарсалар кўринганди. Ўшанда айрим футболчилардаги "жамадон кайфияти" таъсирини ўтказганди. Ҳа, бу кичик деталь сифатида кўриниши мумкин, лекин бу ҳам ўз таъсирини кўрсатади, шунингдек, хис-ҳаёжон ҳам. Бир вазиятни эсласак, ўшанда Жавоҳир оддий ҳолатда хато қилганди. Бироқ у бундай хатолар қилмасди. Унга ҳаяжонландингми, деб савол бердим. Ўша пайтда унинг ҳаяжонлангани кўринганди.

- ОКМК бош мураббийи бўлганингиздан бери илк марта "Пахтакор"ни иккала ўйинда ҳам мағлуб қилдингиз. "Пахтакор"ни юта олиш иммунитети шаклландими?

- Йўқ, бундай дейиш керак эмас. Статистикага қарамаслик керак. Ўтган йили "Пахтакор" майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизда Рубен рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борганди, лекин гол ура олмаганди. Бу футбол. Айтяпман-ку, ўтган 4 ўйинда жуда кўп вазиятлар яратдик, лекин булардан фойдалана олмадик. Охиригача курашдик. "Нефтчи"даги ўйинда эса стандартдан гол ўтказиб юбордик, вазиятларимиздан гол ура олмадик. "Олимпик" билан ўйинда эса 4-5та яққол вазиятлар бўлди. Хурсанд қиладиган нарса, охиригача курашяпмиз. Мухлислар эса бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Ютқамайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Лекин ўйинни охиригача ўйнаб қўйишни яхши ҳислат деб ўйлайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика