Latest news

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  1 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  98 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида News

Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида

АГМК - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

Бугун бир-бирига мос икки жамоа ўзаро ўйин ўтказди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бугунги кунга қадар мағлубиятсиз келаётганди. Ўйин жанговар, тезкор ва курашларга бой бўлди. "Насаф" шаклланган жамоа. Жамоанинг ўз академияси бор ва у ердан яхши футболчилар етишиб чиққан. Бердиев доимо ёшлар бўлишига қарамай, жамоани яхши шакллантира олган. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Шунингдек, бизни ТВ орқали бўлсада қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Мухлислар пандемия орқали стадионга кира олишмаяпти. Шу сабабли, Олмалиқда ўйинларни ТВ орқали кўпроқ такрор намойиш этишни илтимос қилишибди. Бу қувонарли, футболчиларимизнинг меҳнати. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйин давомида курашишди ва ўз мақсадимизга етдик. Жамоамизга бефарқ бўлмаган инсонларга ва раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. 


Жамоадаги ўзгаришлар

Рақиб сафида Бозоров ва Кенжабоев тушганидан сўнг Сардор Раҳмоновни майдонга туширдим. Чунки, таянч зонаси бўшдек кўриниб қолди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтира олишди.


Зонич тайёрми?

У ўйинларга тайёр. Жароҳатдан қутилди ва машғулотларда қатнашмоқда. Рақибдан келиб чиққан ҳолда ўйинчилар танланади. Ҳар доим ҳам ротация қилиб бўлмайди. Марказдаги футболчиларимиз олдинги ўйинларда ёмон ҳаракат қилишмади. Шу сабабли ҳам, бугунги муҳим ўйинда уларни ўз ўрнида қолдирдим. Мавсум ҳали узоқ. Масалан, бугун Санжар ҳам ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳали ўйинлар кўп ва ротациялар амалга оширилади. 


Турсуновнинг жароҳати

Иссиқ жон. Бу барчада кузатилади. У ўйиндан олдин ўзини яхши ҳис қилаётганди. Учрашув давомида унинг кўнгли айниди ва ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Унинг жароҳати жиддий эмас. 


Мағлубиятсиз серия сабаб босим

Авваламбор ушбу сериямиз давомли бўлсин. Майдонга чиққандан кейин курашиш керак. Гол киритгандан сўнг бўшашгандик. Дарҳол гол ўтказиб юбордик. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланиб, охиригача курашиш керак. Кучли истак керак. Пиёда юриб хеч кимни ютиб бўлмайди.  

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика