Latest news

21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  1 21:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  38 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  16 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  38 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

Миржалол Қосимов: «Мақсад гуруҳга чиқиш» News

Миржалол Қосимов: «Мақсад гуруҳга чиқиш»

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Ал Араби» — ОКМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда футболчи Санжар Турсунов қатнашди.

Ўйин ҳақида.

Миржалол Қосимов: Авваламбор барчага Ассалому алайкум! Эртага бизни жудаям қизиқарли ўйин кутмоқда. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор. Бу ерга яхши ниятда келганмиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш.

Санжар Турсуновга савол. Эртанги баҳс учун жамоа қандай тайёргарлик кўрди? Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?

Ассалому алайкум! Биз барчасини тушуниб турибмиз, бу ўйин жуда муҳим баҳс ҳисобланади. Ғолиб эса гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади. Барча футболчилар номидан айтишим мумкин, биз эртанги ўйинга тайёрмиз.

«Ал Араби» клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз ва эртанги ўйиндан нималарни кутмоқдасиз?

Миржалол Қосимов: «Ал Араби» шаклланган жамоа ҳисобланади. Таркибда кучли легионерлар ҳаракат қилади. Қолаверса, тўп билан муомалада жамоавий ўйин намойиш этиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратади.

Таркибда дисквалификация сабаб Мартин Боакенинг йўқлиги жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатади?

Миржалол Қосимов: Футбол жамоавий ўйин. Унда албатта бу каби вазиятлар учраб туради. Жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган ўйинчиларимиз етарли.

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадиондан таассуротларингиз қандай?

Миржалол Қосимов: Таассуротларимизни эртанги ўйиндан кейин айтамиз. Албатта, Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадионда ўйнаш футболчилар учун ёқимли.

Санжар Турсунов: Қатар мамлакатини Жаҳон чемпионати ўтказилмасидан олдин ҳам яхши кўрар эдим. Мусобақа ўтказилганидан кейинги муҳитдан сўнг таассуротлар ижобий.

«Ал Араби» футбол клубини мағлубиятга учратиб мусобақадан чиқариб юборишни мақсад қилганмисиз? Худдики, «Ал Гарафа» шундай қилганингиз сингари.

Миржалол Қосимов:

Мақсад гуруҳга чиқиш!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика