Latest news

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  7 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик" News

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган АГМК - "Турон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалабасиз сериямиздан сўнг бугун мухлисларни хурсанд этиш ва керакли очколарни жамғариб олишни мақсад қилиб, бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган учрашувга нисбатан таркибда қатор ротацияларга қўл урдик. Имкон борича  барча футболчиларга доимий имконият бермоқдамиз. Ўйлайманки, бугун яхши ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Айни пайтда чемпионатда осон ўйинлар қолмаган. Мусобақа жадвали юқорида совринли ўринлар учун кураш кескин кечмоқда. Турнир жадвалининг қуйида ҳам ҳар бир жамоа очко учун қаттиқ беллашмоқда. Игорь Шквирин бошқарувидаги" Турон" ҳам яхши жамоа. Уларга келгуси ўйинларда омад тилайман.

Бизни буёғига ҳам янада жиддий ўйинлар кутмоқда. Керакли очколарни жамғариш керак. АГМК келаси ўйинларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушиб, мухлисларини хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қилади. Бугунги ғалабани бизни доимо қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларимизга бағишлаймиз",- дейди Миржалол  Қосимов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика