Latest news

10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   4 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6

Миржалол Қосимов: "Финалда ғалаба қозонсак, мукофот пулларининг бир қисмини болалар уйига эҳсон қиламиз" News

Миржалол Қосимов: "Финалда ғалаба қозонсак, мукофот пулларининг бир қисмини болалар уйига эҳсон қиламиз"

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, футболчилар Мартин Боакье ва Хуршид Ғиёсов иштирок этишди.


"Финалга тайёргарлик давом этмоқда. Эртанги учрашувда мухлислар ютади деб ўйлайман. Финал жуда муҳим учрашув ва бор-йўғи битта ўйиндан иборат. Иккинчи имконият берилмайди. Кубокни қўлга киритсак, кейинги мавсум Осиё Чемпионлар Лигасига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритамиз. Бу – бизнинг асосий мотивациямиз", – деди Қосимов.



"Эртага жамоам учун жуда муҳим учрашув. Эртанги финал мен учун ўзгача қадрга эга, сабаби Ўзбекистон Кубок финалидаги биринчи иштироким бўлади. Эртага майдонга жанг бўлади", – деди Боакье.



"Финалга яхши тайёргарлик кўрдик. Барчаси аъло даражада, фақат чиройли ўйин намойиш этсак бўлди", – деди Ғиёсов.



- Миржалол Қўшоқович, жамоангизнинг ҳозирги ҳолати ҳақида нима дея оласиз? Йўқотишлар борми? 

- Ўз устимизда ишлашда давом этмоқдамиз. Муаммоларимиз ва жароҳатланганлар бор, аммо биз эртанги учрашувга тайёрмиз.

- Эрондаги мағлубиятдан кейин жамоанинг руҳий ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Бу ҳам бир синов. Бундай учрашувлар футболда учраб туради. Мен нимага шама қилаётганингизни тушундим. Бундай мағлубиятлар футболда учраб туради. Масалан, ЖЧ-2014да Бразилия шармандали мағлубиятга учраган. Мен ўша учрашувни стадиондан туриб кузатган эдим. Кеча ЕЧЛда "Селтик" ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди, масалан. Ўша учрашувда кутилмаган вазиятда футболчимиз қизил карточка олди ва майдондан четлатилди. Ҳа, бундай мағлубиятлар яхши ҳолат эмас, бироқ ҳозир жамоада руҳият яхши. Ўтган учрашув тарихга айланиб улгурди ва биз тарихдан жой олдик. Биз ўз олдимизга катта мақсадлар қўяр эканмиз, мағлубиятларга тайёр бўлишимиз керак. Биз ўртамиёна жамоа бўлиб юришдан кўра гранд жамоа бўлишга интиляпмиз. Ушбу жараёнда бундай мағлубиятлар учраб туриши табиий ҳол.



- "Насаф"ни жуда яхши биласиз. Эртанги учрашувда сиздан қандай услуб кутсак бўлади? Ҳужумкор ёки ҳимоявий?

- Финал баҳсига жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртанги учрашувда очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлиши қийин масала. Сабаби бу финал ва учрашув тақдири битта вазият ҳал қилиши мумкин. Хатонинг қиймати жуда баланд. Шу сабабдан имкон қадар камроқ хатога йўл қўйишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон кубоги финал баҳси доирасида Рўзиқул Бердиев билан икки маротаба тўқнаш келгансиз. 2012, 2013 йилги мавсумларда ва финалда ҳам сиз ғолиб бўлгансиз. Ўша вақт "Бунёдкор" гранд жамоа эди ва ўша учрашувларда фаворит ҳисобланган. Эртанги финал олдидан эса мезбон "Насаф" фаворит. Рўзиқул Бердиевга қарши уччинчи Кубок финалига қай ҳолатда етиб келдингиз?

- Мен солиштиришни истамайман. Финал ҳар доим финал бўлган. Аввалги баҳсларда ғалаба қозонганим ёқимли, албатта. Аутсайдер деган фикрингизга қўшилмайман, чунки майдон ўша-ўша, тўп битта, дарвозалар ўлчами бир хил. Эртага фақат футбол ўйнаш керак холос. Натижа эса Яратгандан.



- Эртага ОКМК ғалаба қозонса, раҳбарият томонидан қандайдир мукофот ваъда қилиндими?

- Финалда ғалаба қозонсак, мукофот пулларининг бир қисмини болалар уйига эҳсон қиламиз.

- Эрондаги учрашувдан сўнг жамоа бугунги финалга қандай кайфиятда келди?

- Ўтган учрашув тарихга айланди. Эртанги финалга ўзгача мотивация билан етиб келдик. Бу биз учун оддий ҳол, ҳар бир учрашувдан олдин яхши кайфиятда бўламиз.

- Мартин Боакьега савол. Сиз "кайфият" футболчисисиз. Айрим учрашувларда жуда зўр ўйнаб юборасиз, айрим баҳсларда эса майдонда умуман кўринмай қоласиз. Бунга сабаб нима?

- Бу менга боғлиқ нарса эмас. Мен ўз имкониятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан. Натижа эса Яратгандан. Гол уриш ёки урмаслигим эса Худодан.



- Жамоангизда жароҳатланганлар кўп, лекин Қаршига барча футболчиларни олиб келдингиз. Ҳамма футболчилар жароҳатдан фориғ бўлишга улгурдими ёки бунга бошқа сабаб борми?

- Ҳамма тузалишга улгурмади. Финал бир ўйиндан иборат учрашув, аммо финалга қадар оғир йўл босиб ўтдик ва финалгача бўлган йўлни босиб ўтишга барча футболчилар ўз ҳиссасини қўшишган. Уларни шу сабаб Қаршига олиб келдим. Эртага чемпион бўлсак, бирга нишонлаймиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика