Latest news

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Миржалол Қосимов: "Бу кунлар ҳам ўтиб кетади, мағлубият бизни янада кучлироқ қилади" News

Миржалол Қосимов: "Бу кунлар ҳам ўтиб кетади, мағлубият бизни янада кучлироқ қилади"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

— Чемпионатнинг янги мавсуми билан барча футбол ишқибозларини табриклайман. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шундай кунлар бошимизга тушган экан, бу кунлар ўтиб кетади, мағлубият бизни янада кучлироқ қилади. Бизни қўллаб-қувватлаш учун Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Бундан ташқари, шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимдаёқ 10 киши бўлиб қолишимизга қарамасдан, охиригача кураш олиб бордик. Энг муҳими, жамоадаги руҳият сақланиб қолган. Майдондан четлатилган футболчилар нечта ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида бирор нима дея олмайман. Биз ҳали қайтамиз ва бундан кучлироқ ўйин кўрсатамиз. 

— Мавсум аввалида марказия ҳимояни тўлиқ янгиладингиз. Аввалги таркибдан фақатгина Сардор Раҳмоновни сақлаб қолдингиз. Айнан Раҳмонов қўпол хатога йўл қўйди. Пенальти белгиланган вазиятда у хавф бартараф эта олмаганидан ташқари шеригига халақит берди ҳамда рақибга қўполлик ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланди. Унинг ҳаракатларига изоҳ берсангиз...

— Вазиятни қайта кўриб чиққач, бир тўхтамга келаман. Ҳозирча бу ҳақда нимадир тушунтириб беришим қийинроқ. Ишламаган одамда бунақа хато бўлмайди. Футболда ҳамма хато қилади. Бундай вазиятлар ҳар доим бўлиб туради. Масалан, ўтган йили Жокич "Бунёдкор"га қарши баҳсда майдондан четлатилганди, лекин ўшанда натижани ўз фойдамизга ҳал қилгандик. Сардорни ёшлигидан бери яхши биламан, у ҳеч қачон атайин нотўғри ҳаракатлар қилмайди. Келгуси ўйинларда бундай хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

— Анзур Исмоилов каби етакчи ўйинчиларнинг йўқлиги бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

— Жамоа бир кишига қараб қолмаган. Клубда йўқотишларнинг ўрнини мавжуд ўйинчилар тўлдириши лозим. Шунда вазият нормал тус олади. Исмоилов ҳали эндигина келган. Вақти-соати келиб, улар ҳам таркибга қўшилади ҳамда клубни кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. 

— Олдинги "Металлург" билан ҳозиргисида фарқ сездингизми?

— Имкони борича, бошқа жамоа тўғрисида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир ўз жамоам ҳақида қайғуряпман. 

— Таркибнинг деярли ҳар бир чизиғича етакчи ўйинчилар жалб этилди, бироқ ҳужум чизиғига футболчи сотиб олинмади. Ваҳоланки, жамоада учта ҳужумчи бор ҳамда учаласиникини қўшиб ҳисоблаганда, ўтган мавсум ўнта ҳам гол уролмаган... 

— Бу футболчиларнинг иккитасининг клуб билан шартномаси бор. Шу сабабли улар жамоада қолди. Зафар Полвоновни жамоадан кетказиш инсонийлик жиҳатдан нотўғри бўларди. У жамоа учун меҳнат қилган, фаолиятини шу ерда якунламоқчи. Шу боис, у ҳам жамоада қолди. Бу иш бугун бор, эртага йўқ. Лекин инсон ҳамиша инсон бўлиб қолиши керак. Полвоновга бошқа жамоалардан таклифлар бўлди, лекин у рад этди. Уч ҳужумимиз бор экан, бошқа ўйинчи сотиб олишга зарурат туғилгани йўқ. 





Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика