Latest news

23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  0 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  7 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  36 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  30 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3

Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин" News

Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйини (2:1)дан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар яхши кайфиятда уйга қайтишди. Чунки, иккала жамоа ҳам ҳужумкор ва шиддатли ўйин намойиш этиб берди. Футболчиларимиз кўрсатган ўйин ва учрашув натижасидан кўнглим тўлди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. 

Муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Осон бўлмаган ўйинда иродали ғалабага эришдик. Ҳар бир ўйинда қийинчиликка дуч келяпмиз. Худди шундай ҳолат бошқа жамоаларда ҳам кўзга ташланяпти. 

Устига-устак куннинг жуда ҳам иссиқ бўлаётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Бундай об-ҳаво шароитида нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин. Мутахассислар хатто кўчага чиқмасликка ҳам чақиришяпти. Ўзи одатда июль ойида давралар оралиғидаги танаффус бўларди. ЖЧ-2018 сабаб бу танаффус июнь ойига тўғри келди. 

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз, спортчилар ва ўз номимдан муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этаман. Юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ислоҳотларида куч-қувват тилайман", - деди М.Қосимов.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика