Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  54 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз" News

“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Шўртан" – "Иштихон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Лоқаев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бизнинг жамоа учун қийин ўйин бўлди. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи лига ва Суперлига даражаси билиниб қолди. Йўл чарчоғи ва бошқа сабаблар бугунги натижага таъсир қилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Барибир футболни алдаб бўлмайди", -дейди Миржалол Лоқаев.

– "Олимпик" мағлуб этилди. "Машъал" ва "Шўртан"га имконият бор берилди. Демак, бунга моддий сабаб ҳам таъсир ўтказганми?

– Мавсум бошида ҳамма жамоа ҳам тайёр бўлмайди. Менимча, йигитларда мавсум бошида мотивация бор эди. Ўйнашга хоҳиш бор эди. Шуни таъсирида бошида ғалаба қозондик. 

– Буёғига режалар қандай? 

– Вазият ўзгаришини кутяпмиз. Кутинглар дейишяпти. Мавсум бошида Биринчи лигада учликка кириш вазифаси қўйилганди. 

– Бу ҳолатда ўша вазифани уддалай оласизларми?

– Бунинг учун раҳбариятдан ҳам туртки бўлиши керак. Яхши йигитлар бор бизда. Суперлига кўрган, Про лигада ўйнаган футболчиларимиз бор.

– Кубок ўйинлари "Иштихон"га қандай ҳақиқатларни очиб берди?

– Биз учун тажриба бўлди. Стадионимиз тўлди. "Иштихон"да бундай бўлмаган. Тўрт мингга яқин мухлис кирди стадионга. Суперлига жамоасининг Иштихонга келиши байрам бўлди.

– Маошлар берилмаётган бўлса сафар харажатлари қандай қопланяпти?

– Ҳомийлар, фермерлар... Ҳоким айтади, олиб келиб беришади. 4-5 млн сўм катта пул эмас-ку... Ўйин куни борамиз стадионга. Йигитлар футболни яхши кўрганлари учун юришибди. 

– Иштихонда футболни қандай қабул қилишади?

– Мухлислар футболни севишади. Ҳар бир ўйинимизда стадионимиз тўляпти. Футболни яхши кўришади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика