Latest news

00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  14 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10

Мирғиёс Сулаймонов: “Насаф” кучли ва уларга қарши ўйнаш доимо қийин” News

Мирғиёс Сулаймонов: “Насаф” кучли ва уларга қарши ўйнаш доимо қийин”

Олий лиганинг 12-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Насаф” қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0). Ўйиндан сўнг “Металлург” футболчиси Мирғиёс Сулаймонов ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.

- Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Турнир жадвалида охирги ўринлардамиз шу сабабли бизга очко сув ва ҳаводек керак эди. Қийин ўйин бўлишини билар эдик. Об-ҳаво ҳам иссиқ эди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини туғри бажардик. Тезкор гол бизни янада руҳлантирди. Муроджон Тошматовда, Зоҳид Абдуллаевда голли вазиятлар кўп бўлди. “Насаф” кучли жамоа ва уларга қарши ўйнаш доимо қийин кечади.

-“Металлург” ниманинг ҳисобига ғалабага эришди?
- Жамоамиз бирдамлик ва жамоавий ўйин ҳисобига ғалабага эришди. Энг муҳим мақсад эса бекободлик мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик ва буни уддаладик. Биз уларини анча вақтдан бери хурсанд қилолмаётгандик. Бунинг учун муҳлисларимизга қўллаб-қувватлагани учун катта раҳмат айтаман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика