Мирча Луческу фаолиятини якунлаганини эълон қилди
04 nov 2023 11:10
News
Киевнинг "Динамо” клуби бош мураббийи Мирча Луческу “Шахтёр”дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) бу унинг фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлганини айтди.
"Ҳамма нарсанинг охири бўлади. Украина футболига 15 йилллик умримни сарфладим, "Шахтёр"га қарши ўйин "Динамо" бош мураббий сифатидаги сўнгги ўйиним эди", – деди 78 ёшли руминиялик мутахассис.
Мирча Луческунинг мураббийлик фаолияти 80-йилларда бошланган. 2004 йилдан бери у Украинанинг турли жамоаларида ишлади. 12 йил давомида Донецкнинг "Шахтёр" клубини бошқариб, уни Украина чемпионати гегемонига айлантирди, уни бир неча бор Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига олиб чиқди ва 2009 йилда УEФА Кубогини ютди. 2020 йилнинг ёзидан у Киевнинг "Динамо"сига устозлик қила бошлади ва 2021 йилда УПЛда ғолиб чиқди.
Comments