Милош Красич: «Россияга қайтиш учун маошимни камайтиришларига ҳам розиман»
16 jan 2015 01:33
News
Милош Красич: «Россияга қайтиш учун маошимни камайтиришларига ҳам розиман»
«Фенербахче» ярим ҳимоячиси Милош Красич Россия чемпионатига қайтишни истаётганлигини билдирди.
Агарда Россия клубларидан бири менга таклиф билан чиса иккиланмай розилик билдирардим. Ушбу мамлакат футболи менга жуда кўп нарса берган. Мен қайсидир жамоа ҳақида гапирмаяпман. Тўғри, мени ёшим 30дан ошди ва кўп вақт мобайнида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Лекин бир неча ҳафта ичида ўзимни жисмоний ҳолатимни жойига келтиришим мумкин. Футбол ўйнашни унутиб юборганим йўқ. Россияга қайтиш учун маошимни камайтиришларига ҳам розиман. Мен ҳозир агентим билан "Фенербахче" билан шартномани бекор қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Мавсум сўнггига қадар бошқа жамоага ижарага бериб юборишларига ишонмайман. Ҳаммаси кейинги ҳафтада ҳал бўлади.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments