"Миллий" стадионининг чимини янгилаш учун ФИФА пул тўлайди
05 dec 2018 11:27
News
"Миллий" стадионининг чимини янгилаш учун ФИФА пул тўлайди
Шу кунларда Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинар доирасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчиларга FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Семинар сўнггида ФИФА вакиллари Элиа де Сантис ва Леонард Гретер "Миллий" стадионига ташриф буюришди. Улар янги мавсум олдидан стадион чимини FIFA Forward дастури орқали янгилаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди.
Мазкур лойиҳа бўйича келгусида "Миллий" стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ФИФА вакиллари "Миллий" стадион билан яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобида ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.


Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments