Latest news

16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  1 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  2 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  2 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  3 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  8 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  26 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  5

Миллий чемпионатларимизда авж олган трансфер сиёсати. Клубларга қўйилган тақиқлар эътибордан четда қоляптими? (Бекзод Толибов блоги) News

Миллий чемпионатларимизда авж олган трансфер сиёсати. Клубларга қўйилган тақиқлар эътибордан четда қоляптими? (Бекзод Толибов блоги)

Хабарингиз бор, 6 июль санасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, мазкур мусобақаларда иштирок этувчи футбол клублари фаолияти билан боғлиқ айрим масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида"ги 03-сонли Қарори эълон қилинди.

Мазкур Қарорга кўра, миллий чемпионатларимизда иштирок этаётган бир қатор клубларга 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнаси (2021 йил 5 июль - 2021 йил 31 июль) вақтида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди. Бунда айрим клубларга хорижий легионерлар билан боғлиқ холатлар туфайли ўзбек футболи имижига салбий таъсир кўрсатганлиги учун трансферлар бўйича тақиқ қўйилган бўлса, яна бир неча клубларга эса мавжуд қарздорлик туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган.

Хўш, амалдаги холат қандай бўлмоқда? Футбол клублари ушбу Қарорга амал қилган холда иш юритяптиларми? Ёзги трансферлар ойнаси очилганидан сўнг ҳозирга қадар  миллий чемпионатларимизда иштирок этаётган футбол клублари томонидан янги футболчиларни таркибга жалб этилиши жараёни давом этмоқда. Қизиқ томони, айнан ўша тақиқ қўйилган клублар трансферларда фаоллик намойиш этмоқдалар. Ёки ушбу футбол клубларидаги мавжуд тақиқлар олиб ташландими? Ҳарҳолда ҳозирча бу ҳақда мутасадди ташкилотларнинг расмий саҳифаларида бирон хабар ёки маълумот эълон қилингани йўқ. Унда клублар томонидан олиб борилаётган трансферлар ўзбошимчалик билан амалга ошириляптими? Ҳозир қайси клуб ким билан келишувга эришди ёки қайси легионер футболчи таркибга жалб этилди, бу ҳақда ёзмоқчи эмасмиз. Жамоалар таркибига жалб этилаётган янги футболчилар ҳақида сайтимизда ҳам бир нечта янгиликларни чоп этдик, шунингдек, футбол клублари матбуот хизматлари томонидан ҳам айни масаладаги хабарлар эълон қилиб борилмоқда ва кузатиб бораётган киши борки, ўзбек футболига оид трансфер янгиликларидан хабардор экани аниқ. Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизда ва бизда ҳақли савол туғилади, клублардан трансфер тақиқлари олиб ташландими?

Ҳозирги кунда ҳар бир соҳада ОАВ ва матбуотнинг аҳамияти юқори кўринишга чиқиб бормоқда. Ҳар бир янгилик ва хабарни эълон қилинишида тезкорликка урғу берилмаса, орадан бир оз вақт ўтиб ушбу маълумотнинг аҳамияти йўқолиб қоляпти. Шундай экан, футболимиз мутасаддилари томонидан қайси клублар олдидаги тақиқ бекор қилинган бўлса, расмий маълумот берилиши шарт. Масалан, бирон клуб мавжуд қарздорликни бартараф этди ва тақиқ олиб ташланди. Бу ҳақда ўз навбатида ОАВ орқали маълумот берилиши шарт. Нега деганда биринчидан, бу бошқа клубларга ҳам зудлик билан қарздорликни бартараф этиш чораларини топишга чорлов бўлади. Иккинчидан, таниш-билишчилик ёки маҳаллийчилик каби ноўрин айбловлар ва тушунмовчиликлар юзага келишининг олди олинади. 

Футбол клублари ўз олдидаги мажбуриятларини бажаришлари, хусусан, мавжуд қарздорликни бартараф этишлари орқали трансфер тақиқлари олиб ташланиши — бу салбий холат эмас, биз буни қораламаймиз. Чунки клублар зиммаларидаги вазифаларни амалга ошириш орқали рағбатга эришишади, бу керак бўлса, мақтовга арзигулик ҳолат. Биз мутасадди ташкилотлар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф этиб тақиқи олиб ташланган клублар ҳақида кунлик маълумотлар тақдим этиб борилишини истаймиз. Чунки трансфер тақиқи қўйилган футбол клублари сони кам эмас. "Фалон сана холатига ушбу клуб мавжуд қарздорликни бартараф этди ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берилди" каби мазмунда кичкинагина хабарлар бериб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳаммаси ҳақида бирдан маълумот чиқади деган фикрда бўлиш ҳозирги куннинг талабига тўғри келмайди. Болалигимда фотограф суратимизни олса, расм чиқишини аппарат плёнкаси тўлгунича 3-4 кун кутиб юрардик. Чунки сураткаш плёнка тўлганидан сўнг барчанинг расмини бирдан чиқарарди. Ҳозир у даврда яшамаяпмиз-ку. Клублар олдидаги тақиқлар юзасидан Қарор энг охирида эълон қилинса ва бунга ўз вақтида тушунтириш бериб борилмаса, вазият якунини ҳозирданоқ прогноз қилиш қийин эмас. Чунки янги футболчилар билан келишувга эришган бирон клуб уларни рўйхатдан ўтказа олмаса, табиий холда бу ўша клуб мухлисларига ёқмайди. Ана ундан кейин "нега у клубга рухсат бердинг, нега бу клубга рухсат бермадинг" қабилидаги турли айбловлар мутассаддилар манзили томон янграшни бошлайди, бу аниқ. Шундай экан, бу кичкина масала эмаслигини унутмаган холда мавжуд қарздорликни бартараф этиш орқали трансфер тақиқи олиб ташланган футбол клублари ҳақида кунлик маълумотлар ОАВда тақдим этиб борилиши лозим бўлади.

Яна бир гап, ЎФА Ижроия қўмитаси Қарорида айрим клубларга хорижий легионерлар билан боғлиқ холатлар туфайли ўзбек футболи имижига салбий таъсир кўрсатганлиги учун ёзги трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан бўйича тақиқ қўйилган. Бунда ўша клублар олдиларидаги мавжуд қарздорликни бартараф этсалар ҳам тақиқ олиб ташланмайдими? Қарорнинг бирон қисмини муҳокама қилиш ниятим йўқ, лекин айнан юқоридаги банд бўйича мутассадилар томонидан тушунтириш берилса, кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олди олинишига сабаб бўлар эди.

Бекзод Толибов


ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика