Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Мигел Родриго: “Бугун мухлисларга спектакл намойиш этамиз” News

Мигел Родриго: “Бугун мухлисларга спектакл намойиш этамиз”

Бугун “D” гуруҳида Япония терма жамоаси Малайзияга қарши 2–тур учрашувини ўтказади. Биз Япония терма жамоаси бош мураббийи билан учрашиб ўйин олдидан интервью олдик.

- Қатар терма жамоасига қарши баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозондинглар. Ушбу учрашувдан сўнг шогирдларингиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Қатар терма жамоасига  қарши ўйинда эътиборимизни кўпроқ ҳимоя чизиғимизга қаратдик. Рақиблар дарвозамизга икки бор хавфли зарба йўллади, биз уларга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ушбу ўйиндағалаба қозонган бўлсак ҳам шогирдларим кўрсаткан ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим.

- Бугун Малайзия терма жамоасига қарши 2 – турни ўтказасизлар. Ушбу жамоани ўрганиб чиқтингларми, ўйин услуби Қатар терма жамоасига ўхшашми?

- Малайзия билан Қатар терма жамоалари бир бирига ўхшамаган рақиблар. Олдинги учрашувда Қатар кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этди. Тўп қатарлик футзалчиларга тушиб қолса ҳохлаган томонига қараб тепишди. Малайзия улардан анча фарқ қилади. Менимча бугунги учрашувда Малайзия терма жамоаси очиқ ўйин намойиш этади. Улар кўпроқ прессингда ўйнайди. Биз эса қарши ҳужумда гол уришни режалаштирганмиз. Малайзия терма жамоаси билан 6 йил аввал тўқнаш келганмиз. Ўша учрашувда (6:5) ҳисобида ғалабага эришгандик. Кейинги баҳсда эса (7:1) ҳисобида Малайзия терма жамоасини мағлуб этганмиз. Бугунги ўйинда мухлислар учун “спектакл” намойиш этамиз (кулади). Уларнинг ўйин услабу бизники билан деярли бир хил. Чунки уларнинг ҳам мураббийи испаниялик. Рақибларимиз прессинг қўллаганда биз кўпроқ иккинчи қаватда ўйнаймиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинида майдонга чиқгансизлар. Икки учрашув натижасига кўра бир дуранг ва бир ғалаба қозонгансизлар. Ўзбекистон терма жамоасини ҳозирги холати қай даражада деб ўйлайсиз?

- Бундан бир неча ой один Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказганмиз. Биринчи ўйинда (3:0) ҳисобида ғалаба қозондик. Иккинчи баҳсда эса дуранг натижа қайд этдик. Ўзбекистон жуда кучли терма жамоа. Мени фикримча биз албатта ушбу терма жамоа билан финалда яна бир бор тўқнаш келамиз.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика