Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

"Металлург" ёшлари ва асосий таркиби дуранг ўйнади News

"Металлург" ёшлари ва асосий таркиби дуранг ўйнади

Ўтган ҳафта янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” жамоаси иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Илгари хабар берганимиздек, ёшларимиз Олмалиқда, асосий таркиб эса Тошкентда – “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши майдонга чиқишди. Ҳар иккала учрашувда бир хил дуранг натижа қайд этилди – 1:1.

Олмалиқда бўлган учрашувда Февзи Давлетов ҳамда Одил Исабоев етакчилигидаги ёшларимиз ўйин давомида ғалаба қозона туриб, уни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олишмади. Биринчи таймда мезбонлар дарвозабони тўпга чиқишда қўпол ўйнади ва пенальтидан Азиз Алимов унумли фойдаланиб, ҳисобни очганди. Иккинчи таймда “Олмалиқ” жамоаси ёшлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Асосий таркибнинг “Бунёдкор” ёшларига қарши ўйинида Олмалиқдаги учрашувнинг аски кузатилди. Даставвал бунёдкорчилар ҳисобни очишди ва биринчи таймни ўз фойдаларига ҳал этишди. Иккинчи таймда ўйин суръатини оширган бекободликлар мағлубиятдан қутилиб кетишди. Жавоб голи муаллифи Саиджон Абдужабборов бўлди.
Жамоадаги янгиликларга тўхталадиган бўлсак, янги ўйинчилар келиб қўшилмади. Ўз навбатида жамоани тарк этганлар ҳам йўқ. Фақатгина назорат ўйинлари ва машғулотларда бироз лат еганлар бор. Жумладан, Аюбхон Нўъмоновни оёғидан, Алишер Зиёвуддиновни эса белидан олган жароҳат безовта қилмоқда. Умид қиламизки, бу жароҳатлар унчалик оғир эмас ва улар тез орада яна машғулотларни давом эттиришади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика