Latest news

20:53ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:3 (матнли трансляция)  262 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  2 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

"Металлург" январда йиғин учун хорижга чиқмайди News

"Металлург" январда йиғин учун хорижга чиқмайди

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишган.

Янги йил муносабати билан байрам таътилига чиққан Бекободнинг "Металлург" жамоаси келаётган ҳафтанинг илк кунидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Иккинчи йиғин ҳам жамоанинг Бекобод шаҳридаги қароргоҳида ҳамда "Металлург" стадионида олиб борилиши режалаштирилган.

Душанба куни клуб ихтиёрига испаниялик мураббийлар ҳамда хорижлик легионер футболчилар келиб қўшилиши кутилаяпти. Луисма Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби Испаниядан, Йосович, Стаменкович ҳамда Обрадовичлар эса Сербиядан учиб келишади.

Иккинчи йиғин 29 январь санасигача давом этиши белгиланган. Йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказиш баробарида спарринг рақиблар билан назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, 19 январь куни Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан, 25 январда эса Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан куч синашишга келишиб олинган. Мазкур учрашувларнинг бўлиб ўтадиган вақти ва манзили яқин кунлар ичида ойдинлашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика