Latest news

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  2 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  15 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  2 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

"Металлург" янги мавсумда "Пахтакор"га жиддий чорлов ташлашга тайёр" News

"Металлург" янги мавсумда "Пахтакор"га жиддий чорлов ташлашга тайёр"

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов жорий мавсумда "Пахтакор" ва бошқа грандларга жиддий кураш таклиф этишини таъкидлади.

"Бу йилги трансфер компаниясидан кўнглим тўлди. "Пахтакор"дан Акбар Исматуллаев, Александр Лобанов, Станислав Андреевнинг трансфер ҳуқуқларини сотиб олдик. Камолиддин Тожиев эса эркин агент сифатида бизга қўшилди. Фақатгина иккита ёш футболчи Иброҳим Йўлдошев ва Суҳроб Нуруллоевни ижарага олганмиз.

Тўғри, ўтган йили 5 футболчи "Пахтакор"дан ижарага олинганди ва ўзаро баҳсларда мазкур футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмаганимиз панд берганди. Шу тарафлама қийинчиликка дуч келгандик. Лекин мен бор ҳақиқатни айтишим мумкинки, майдонга тушган ёшлар соф виждон билан футбол ўйнашган. Буни мен бемалол юқори ишонч билан айтаман. Бу йили эса жамоамиз "Пахтакор"га катта чорлов ташлайди. Биз бунга тайёрмиз. Нафақат "Пахтакор", балки бошқа барча гранд жамоаларга ҳам "Металлург" кураш таклиф этишга қодир.

Жамоа олдидаги вазифа? Чемпионат формати ва жамоалари сони ўзгариб кетди. Эндиликда жамоамиз камида 7-ўриндан пастга тушиб кетмаслиги керак. Ҳозирча шуни айтишим мумкин", - деди Андрей Шипилов.

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумот учун: Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Металлург" "Пахтакор"дан сотиб олган 3 нафар футболчининг (Лобанов, Исматуллаев ва Андреев) трансфери учун 1 миллиарддан, жами 3 миллиард тўлаган.

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика