Latest news

02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0

“Металлург” Ирматов келганини тасдиқлади News

“Металлург” Ирматов келганини тасдиқлади

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” клуби футболчилари ҳар куни икки маҳалдан машғулотларни давом эттиришаяпти.

Куннинг биринчи ярмида бекободликлар “Бунёдкор” футбол академияси майдонида шуғулланишаётган бўлишса, куннинг иккинчи ярмида машғулотлар “Пахтакор” БЎСМ мактабига қарашли майдонда ўтказилмоқда.

Бу ҳафта мураббийлар штаби ихтиёрида 30 нафардан зиёд футболчилар кўрикдан ўтишяпти. Янги келган ўйинчилар орасида футбол ишқибозларига Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган Дилёрбек Ирматов ҳам бор.


Шунингдек, машғулотларда “Металлург” футбол клубининг ўтган йилги ёшлар таркибидан келган ўйинчилардан ташқари “Пахтакор”, “Бунёдкор” сингари футбол клублари ўринбосарлари ҳам кўрикдан ўтишмоқда.

Бугун футболчилар икки таркибга бўлинган ҳолда кичик назорат учрашувини ўтказишди. Унда Зоҳид Абдуллаев етакчилигидаги асосий таркиб аъзолари сардор томонидан урилган икки гол эвазига ғалаба қозонишди.

Машғулотлар якунлангач бир қатор футболчиларга жавоб берилди. Шанба куни ушбу ҳафта якунлари “Бунёдкор” ёшлар жамоасига қарши назорат учрашуви билан интиҳо топади. Бу назорат ўйинидан кейин кўрикда турган яна бир қатор футболчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади.

"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди. Дилёрбек Ирматов “Металлург”да

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика