Latest news

15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  2 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  4 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  16 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   50 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  4

"Металлург": Февзи Давлетовни табриклаймиз! News

"Металлург": Февзи Давлетовни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” футбол клубининг катта мураббийи Февзи Давлетовнинг туғилган куни.
Клуб маъмурияти, мураббийлар штаби, ўйинчилар ва бутун футбол ишқибозлари номидан Февзи Ризаевични таваллуд айёмлари билан табриклаймиз.

1994 – 2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган, Хиросима-94 Осиё ўйинларида тарихий ғалабани қўлга киритган, терма жамоамиз тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси Февзи Давлетов бугун 44-баҳорини қаршиламоқда. 1972 йилнинг 20 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган Февзи Давлетов терма жамоа таркибида 48 та ўйинда майдонга чиққан ва 3 та гол киритган.

Февзи Давлетов фаолиятини Наманган “Навбаҳор” жамоасида бошлаган. 1990-91 йилларда навбаҳорчилар таркибида собиқ Иттифоқ биринчилигида 32 та ўйинда (1 та гол) майдонга тушган бўлса, Миллий чемпионатимиздаги 29 та учрашувда ҳам бир марта муваффақият қозонган. Кейин турли йилларда “Бинокор”, МҲСК, “Дўстлик”, “Қизилқум”, “Андижон” клубларида ўйнади (223 та ўйин, 37 та гол).  Хориж клубларидан “Рубин” (Россия, 11), “Автомобилист” (Россия, 9), “Беласица” (Беларусь, 12), “Иртиш” (87-2), “Жетису” (24), “Мегаспорт” (36-1, барчаси Қозоғистон) жамоаларида фаолият олиб борди. Футболчи сифатида у жами 511 та ўйинда майдонга тушган ҳамда 45 та гол муаллифи бўлган. Осиё ўйинларининг ғолиблигидан ташқари 3 марта Ўзбекистон чемпиони (1997, 1999, 2000), мамлакат вице-чемпиони (1995), бронза медали совриндори (1993, 1996), Ўзбекистон кубогининг соҳиби (1992, 1999/2000) бўлган. Футболчиликдаги меҳнатлари учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Мамлакатимиз футболининг ёрқин вакилларидан бири Февзи Ризаевич Давлетовни миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз номидан яна бир марта самимий қутлаймиз ва у инсонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ҳамда келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз!
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика