Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

“Металлург”: Достонбек Турсунов қайтди, Аббос Отахонов билан шартнома имзоланди News

“Металлург”: Достонбек Турсунов қайтди, Аббос Отахонов билан шартнома имзоланди

2018 йилги Суперлига баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолаётганда мавсум иштирокчилари ўз сафларини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратишмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу ҳафтадан маъданчилар таркибида яна икки нафар янги футболчи пайдо бўлди. Жумладан, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган ҳимоячимиз Достонбек Турсунов U-23 Осиё чемпионатидаги ёрқин ғалабалардан кейин қадрдон “Металлург” жамоасига қайтди. Достонбек айнан бекободликлар сафида ўйнаётган кезлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари назарига тушганди.

Достон Турсунов билан бирга яна бир Осиё чемпиони – Аббосжон Отахонов ҳам “Металлург” жамоаси сафига келиб қўшилди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида улғайиб, ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов “Металлург” билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Биз ҳар иккала Осиё чемпионларимизга “Металлург” сафига хуш келибсизлар, деймиз!

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика