“Металлург”: Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов ва Наврўз Алимов келди
05 jan 2017 11:06
News
“Металлург”: Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов ва Наврўз Алимов келди
Футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишаяпти ва жисмоний тайёргарликни тиклаш жараёнини катта эътибор қаратилмоқда. Машғулотлар “Кимёгар” стадионида олиб бориляпти. Шанба кунига мураббийлар штаби жамоанинг асосий ва ёшлар таркибларини уйғунлаштирган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишни режалаштирмоқда. 13 январь куни “Металлург” футболчилари тиббий кўрикдан ўтади. Эртаси куни эса пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қўқон 1912” жамоасига қарши назорат учрашуви режалаштириляпти.
Жамоа таркибида баъзи янгиланишлар бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда клуб ярим ҳимоячиларидан бири Жаҳонгир Абдумўминов Таиланд жамоаларидан бирида кўрикдан ўтаётганлигини маълум қилгандик. Жамоа таътилдан қайтгач “Металлург” машғулотларига уч нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Булар “Олмалиқ” ҳужумчиси Дониёр Исмоилов, “Қўқон 1912” ҳимоячиси Достонбек Турсунов ҳамда “Қизилқум”, “Пахтакор” ҳамда “Қўқон 1912” жамоаларидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган ҳужумчи Наврўзбек Алимовлардир. Ўз навбатида бугун жамоа машғулотларига Копадзелар сулоласининг кенжа вакили Камронбек Копадзенинг ҳам келиб қўшилиши кутиляпти.

Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments