"Металлург": "Бугунги рақиб “Гелиос”
20 feb 2014 09:45
News
"Металлург": "Бугунги рақиб “Гелиос”
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси 20 февраль куни хориж сафарига режалаштирилган иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Пайшанба кунги рақиб Украина чемпионати биринчи лигаси вакили Харьковнинг “Гелиос” жамоаси бўлади.
22 февраль кунги учинчи ўйинда рақибимиз Арманистон чемпионатида 14 учрашувда 19 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бораётган “Бананц” жамоаси бўлади. Маълумки, Арманистон чемпионати олий лигасида 8 та клуб 2013/14 йилги мавсумнинг биринчи босқичини якунлаш арафасида. Биринчи босқич тугашига бор йўғи 2 тур қолган. Ва ниҳоят 25 февраль кунига тўртинчи ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Бу сафар металлургчиларнинг рақиби Қозоғистон премьер лигасининг 2013 йилги вице-чемпиони Астана шаҳри темирйўлчилари бўлишади. Айни пайтда бу жамоа “Астана” номи билан чемпионатда қатнашаётганлигидан яхши хабардорсиз.
Эслатиб ўтамиз, “Металлург” Туркияда биринчи ўйинни Россиянинг “Сибирь” жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бекободликлардан ягона голни Мирғиёс Сулаймонов киритган.

Link :
Source : metallurg-pfc.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments