Месут Ўзилнинг тўйи: Туркия президентининг ташрифи ва совғалар ўрнига саҳоватлилик
08 jun 2019 13:57
News
Месут Ўзилнинг тўйи: Туркия президентининг ташрифи ва совғалар ўрнига саҳоватлилик
Кеча, Истанбулда "Арсенал" футболчиси Месут Ўзил ва Омина Гюльшеларнинг тўйи бўлиб ўтди.
Жума куни кечқурун, Истанбулда таниқли футболчи Месут Ўзил ва унинг севгилиси Омина Гюльшенинг тўйлари бўлиб ўтди. Қизиғи, тўйга фахрий меҳмон сифатида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдоған ва унинг рафиқаси ҳам ташриф буюрди.
Омина Гюльше - модель, Швеция ва Туркия фуқароси.
Месут Ўзил Омина Гюльше билан бўлган тўйи муносабати билан 1000та ёрдамга муҳтож болаларнинг операцияларига пул тўлади. 30 ёшли хавбек келаётган меҳмонлардан анъанавий совғаларни бермасликларини илтимос қилган. Унинг ўрнига ривожланаётган давлатлардаги болалар операцияларини молиялаштирадиган хайрия фондларига пул ўтказишларини сўраган. Ўзил 2014 йилда мундиалда ишлаган тахминан 240 000 фунтини 23та бразилиялик болалар операциясига сарфлаган эди.
Link :
Source : segodnya.ua
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments