Latest news

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  0 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

Месут Ўзил: “2010 йилги ЖЧдан кейин “Барселона”га ўтишим мумкин эди” News

Месут Ўзил: “2010 йилги ЖЧдан кейин “Барселона”га ўтишим мумкин эди”

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил 2010 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг “Барселона”га ўтишга яқин бўлганлигини ўзининг янги китобида айтиб ўтган.

“Жаҳон чемпионатидан кейин “Арсенал” билан бирга “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Барселона” ва “Реал” мени ўз сафида кўришни истаганди.

Менинг агентим “Бавария” вакиллари билан ушбу жамоага ўтишимни муҳокама қилишганди. Клубдагилар унга мендан қайси ҳолатда фойдаланишлари ҳақида айтишган. Бошқа клублар билан ҳам шундай ҳолат такрорланган.

Мен “Барселона”га ўтишимга ишонгандим. Чунки дунёдаги ҳеч бир жамоа “Барселона” сингари чиройли ўйин кўрсатмасди. Аммо жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Гвардиола жамоага ўтишим билан боғлиқ музокараларда иштирок этмади ва менга муҳокамалардан кейин телефон ҳам қилмади.

У менинг трансферимга қизиқиш билдирмади. Шу сабаб “Барселона”га ўтишга бўлган қизиқишим дарров сўнганди”, дейди Ўзил.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика