Latest news

07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

Месси ва Эстония термаси ҳақида News

Месси ва Эстония термаси ҳақида

Телеграмдаги "Футбол анализи" блоги Лионель Месси 5 та гол урган Эстония терма жамоаси ҳақида ёзди.

"Сўнгги 2 кунда Мессининг пента-триги  ҳақида шу қадар кўп мақтов ўқидимки, ўша баҳсда Аргентинага рақиблик қилган эстонлар ҳақида маълумот бермасам, ўзимни бир умр кечиролмайман.

1. Эстония терма жамоаси ФИФА рейтингида 110-ўринни банд қилиб турибди (Ҳиндистон ва Сьерра-Леонедан кейин). Яъни, Ўзбекистон терма жамоасидан 27 поғона пастга жойлашган.

2. Эстония термасининг тўлиқ таркиби 7,93 млн еврога баҳоланган. Бу Ўзбекистон миллий жамоасидан 4 марта арзонроқ дегани. Яна ҳам аниқроқ айтсак, Элдор Шомуродов бу жамоадан қимматроқ.

3. Ўзбекистон чемпионатида Эстония терма жамоасидан қимматроқ 2 та клуб бор ("Пахтакор" ва "Навбаҳор").

4. Эстония Европа МЛнинг охирги — Д лигасида иштирок этади (Сан-Марино, Андорра ва Мальта билан).

5. Мазкур жамоа март ойида Кипрга ҳам енгилган эди (2:0). 

Хуллас, Эстония Мадагаскардан ҳам кучсизроқ жамоа. Уларга қарши ўйинда Рўзимбой Аҳмедов ҳам 3-4 та гол ура олади. Леонинг 5 голи ҳақида гапираётганларнинг аксари футболга ақл эмас, ҳиссиёт билан қарайдиган фанатлардир", — дейилади хабарда.

"Футбол анализи"га обуна бўлинг

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика