Latest news

19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  0 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  3 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  39 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ? News

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ?

Эслатиб ўтамиз: бу бишт.

Лионель Месси ЖЧ-2022даги ажойиб ғалабадан сўнг Жаҳон кубогини ноодатий кўринишда олди.

Лео медални олиши биланоқ унга Қатар амири Тамим ибн Хамад Ал Тани тайёрланган қора ёпинчиқни кийдирди. Месси бирдан буни қандай тўғри кийиш кераклигини тушунмади, унга тушунтиришди ва у қора кийимда совринни олишга йўл олди.

Бу нима?




Бу бишт – йилнинг совуқ даврида (Қатарда ҳозир қиш) гандура устидан кийиладиган қора ёпинчиқ. У мантияга ўхшайди ва ҳудди қишки кийим сифатида ишлатилади.

Бишт қора ёки жигарранг бўлади. У баъзан олтин билан безатилади, бу эса одамнинг зодагон оиласига мансублигини англатади.

Бишт одатда туя жунидан тайёрланади. Эркаклар уни одатда маълум вазиятларда кийишади: зиёфатлар, байрамлар, масалан тўйларда кийишади. Лео Месси учун эса айнан ўзгача кун эди, ҳаммаси бир-бирига мос келади.



Қатардаги эркаклар одатда оқ рангли либос кийишади. Умумий талқинга кўра, эркакларга оқ ранг тўғри келади, сабаби улар кўп вақтларини уйдан ташқарида ўтказадилар, аниқроғи чўлда жазирама қуёш остида. Аёллар эса аксинча, чодирда қолишади ва кийимлари камроқ ифлос бўлиши учун қора рангда кийишади.


Лео ҳудди амирдек, ёрқин оқ рангли футболка ва қора ёпинчиқда гавдаланди, бу эса жозибали кўринди.



Жаҳон чемпионати мезбонлари ЖЧ бош совринини топшириш маросимида ўз анъаналарини шундай тарзда реклама қилишди. Энди Лео Мессининг энг ажойиб лаҳзалари акс этган барча суратларда бу биштни кўриш мумкин.

Айтганча, амирнинг ҳаракатлари ҳаммага ҳам ёқмади. "Шунчаки нима учун?", – дея ҳайрон бўлди Аргентина терма жамоаси ва "Ман Сити" собиқ ўйинчиси Пабло Сабалета. Бастиан Шванштайгер эса кенгроқ гапирди: "Ўйинчидан катта лаҳзаларни тортиб олишди. Бу тўғри бўлди деб ўйламайман. Буни бироз кейинроқ, кийим алмаштириш хонасида қилиш мумкин эди. Бу Мессининг ўзига ҳам ёқди дея олмайман. Менимча, акция муваффақиятли чиқмади".

Михаэль Баллак ҳам хурсанд эмас: "Бу жаҳлни чиқаради. Аммо, Мессининг уни ечмагани Леонинг одобидан далолат беради. Бу суратлар абадий қолади. Футбол либоси билан ўз мамлакатингни намойиш этасан, у эса кўриниб туриши керак".


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика