Latest news

21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  13 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4

Месси: "Италия футболи аввалгидек эмас" News

Месси: "Италия футболи аввалгидек эмас"

"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг Италиясиз қандай тасаввур қилаётгани ҳақида гапирди.

"Италия футболи сўнгги бир неча йилда аввалгидек эмас ва ўйлашимча, бу фақат Италиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани билан боғлиқ эмас. Масалан, "Милан" ва "Интер" каби йирик клублар 10 йил аввалгидек эмас. Улар Чемпионлар лигасида ўйнашмаяпти ва бу бутун Италия футболига тегишли. Бундай жамоалар еврокубокларда ўйнаб, ўша ерда рақобатлашиши керак.

Италия ва Голлания жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигини ҳеч ким кутмаган эди. Аммо бугун футболда хатто кичик жамоа ҳам ҳаётимизни қийинлаштириши мумкин.

Аргентина ЖЧга чиқиш учун роса қийнлади. Саралаш давомида бизда мураббийлар ўзгарди. Уларнинг ҳар бирига кўникиш осон эмас. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Сўнгги мураббий Сампаоли бўлди ва унинг қўл остида фақат тўртта саралаш учрашуви ва бир нечта ўртоқлик ўйини ўтказдик. Ривожланишда давом этишимиз керак, чунки футболда рақобатбардош жамоалар кўп ва ғалаба қозониш қийинлашиб бормоқда" - дейди Месси.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика