Latest news

13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  1 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  1 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  5 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  13 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6

Месси билан ичиш учун 42 минг доллар! Хитойлик мухлислар фирибгарликдан огоҳ бўлишга чақирилмоқда News

Месси билан ичиш учун 42 минг доллар! Хитойлик мухлислар фирибгарликдан огоҳ бўлишга чақирилмоқда

Хитойлик футбол ишқибозлари Лионель Месси билан боғлиқ эълонлар акс этган фирибгарликларга дуч келмаслик учун огоҳлантирилган.

Хабарингиз бўлса керак, шу кунларда етти карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Хитойда бўлиб турибди. Бугун ушбу мамлакатда жамоа Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мессининг Осиёга ташрифи уни кўришни истаган мухлислар учун айни муддао бўлиши шубҳасиз. Аммо бунинг ортидан сохта йўл билан мумайгина даромад қилмоқчи бўлганлар ҳам анчагинани ташкил этади.

Мамлакатда тарқалган рекламалардан бирида 300 минг юан (42 минг доллар) эвазига Месси билан кечки овқат ташкил этилиши ваъда қилинган. Пекин жамоат хавфсизлиги бюроси Weibo порталида бунга ҳазил билан жавоб берди: "Агар сизни 300 минг юан билан ишонтириш мумкин бўлса, ўзимиз сиз билан қадаҳ уриштирамиз".

Шунингдек, таклифлар орасида 5000 юанга (700 доллар) стадионнинг олдинги қаторларидан чипта ва Мессининг имзоси туширилган либос; 8000 юанга (1100 доллар) Месси билан суратга тушиш каби тўпламлар ўрин олган. 

Қолаверса, бадавлат бизнесменлар учун ҳам махсус таклиф ишлаб чиқилган. Унга кўра, 50 млн юан (7 млн доллар) эвазига аргентиналик юлдузнинг бизнесмен кўз ўнгида пўл туловчининг компаниясини реклама қилиб бериши назарда тутилган.

Аввалроқ Мессини Хитой чегарасида ушлаб қолишгани ҳақида хабар берилганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика