Latest news

12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  1 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7

"Менга озгина пул беришар, пул автобусга етмасди, пиёда уйга қайтардим" — Арсланмирад Аманов билан узун ва самимий суҳбат News

"Менга озгина пул беришар, пул автобусга етмасди, пиёда уйга қайтардим" — Арсланмирад Аманов билан узун ва самимий суҳбат

Хабарингиз бор, Туркманистон терма жамоаси айни пайтда Тошкентда "CAFA Nations Cup-2023" мусобақаси гуруҳ баҳсларида иштирок этди

 Қўшниларимиз сафида бир нечта ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган номлар кўплаб топилади. Улар орасида энг ёрқин ўйинлари билан танилган Арсланмирад Амановдир. Фурсатдан фойдаланиб улар истиқомат қилаётган меҳмонхонага бориб Аманов билан самимий суҳбат қуриш истаги пайдо бўлди. Футболчи таклифимизга йўқ демади ва интервьюга рози бўлди. 

- Келинг суҳбатни болалик йилларингиздан бошласак. Футболгача бўлган йўлни қандай қийинчиликлар билан босиб ўтгансиз?

- Ота-онам мени биринчи бўлиб расм тўгарагига олиб боришган. Устозим доим уйга келиб расм яхши чизишимни, футболга бормаслигимни айтарди (кулади). Мен эса расм чизишга йўл олдим, деб футболга борардим. Уларнинг ҳаёлида мен расм чизиш тўгарагига кетганман. Хаёлим эса фақат футболда эди. Олдинда бошқа йўл кўрмаётгандим. Оилада 4та қиз ва мен битта ўғил бўлганмиз. Уйимизда қўйлар, сигирлар умуман ҳамма нарса бор. Футболга бориш учун биринчи ўринда молларни қорнини тўйғизишим, уларга қараганимдан сўнг қийинчилик билан рухсат тегарди. Ҳозир замон ўзгарди, транспорт ривожланди. Менга озгина пул беришар, гоҳида пул автобусга етмасди, пиёда қайтардим.  Битта музқаймоқ олиш учун автобус пулидан тежардим. Оиламиз бой бўлмаган. Футболдан миннатдорман. У мени тарбиялади, яхши фаолият тақдим қилди. Кўплаб яхши инсонлар, дўстлар билан сийлади. 

- Футболга қачондан касб сифатида қарадингиз

- Футболни биринчи маротаба кўрганим заҳоти. Доктор, тадбиркор, қурувчи бўлишни таклиф қилишган. Ўзимни бошқа соҳада кўра олганим йўқ. Қандайдир ҳоббий эмас, борим, ҳаётим эди. Ҳозирданоқ кейинчалик бутсаларимни михга илишимни ўйласам кўзимга ёш келади. Футболда қолишим мумкин. Лекин майдон билан хайрлашишни тасаввур ҳам қила олмайман. Кўз олдимга келтиришим қийин. 


- "CAFA Nations Cup-2023" қай томонлама фойдаларини кўряпсиз? Бу ерда энг муҳими ўйин амалиётими ёки рақиблар даражасими?

- CAFA мусобақаси футболчиларга, янги номларга ўзини кўрсатиб олиши, мураббийларга эса жамоанинг ҳолатини кўриши учун қулай имконият. Саралаш баҳсларига ҳам катта тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қолаверса, Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳам бундай ўйинларнинг кўп бўлиши яхши, деб ўйлайман. Ташкилотчлик ажойиб. Биринчи маротаба ўтказилаётган турнирга ҳар ҳолда ёмон эмас. Албатта йилдан йилга янада яхшиланиб боришига ишонаман. Фикримча, буни анъанавий тарзда ўтказиш керак. Бу йил етишмаган нарсаларни кейинги йил тўлдирса бўлади. Иккинчи томонлама терма жамоалар ўртасида муносабатларни янада яхшилайди.  Ҳа, Россиянинг мусобақага келиши ҳақида ўқигандим. Умуман кучли жамоалар билан ўйинларда фақат тажриба оласиз. Бу йил Ўмон, Эрон, кейинги йил яна бошқа давлатлар таклиф қилинса фойдадан ҳоли бўлмайди. 

- Туркманистонга ҳар бир мусобақада аутсайдер сифатида қарашади. Лекин ўзининг кутилмаган совғалари билан рақибларга бош оғриқ бўла олишини кўрганмиз. Дейлик бир неча йил олдин Эрон билан дуранг ўйнагани, Осиё кубогида Япония мағлуб этилишига бир бахя қолгани, ўтган йили "Аҳал"нинг Қатар клубини мағлуб этиши ва ҳоказо. Бу рақибларнинг Туркманистонга етарлича баҳо бермаслиги оқибатими?

- Ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун пандемия ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Йиғинлар қила олганимиз йўқ. Худога шукур йўллар очилди. Олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик қилиш учун имконият бор. Бу ерга келишдан олдин Россияда йиғин ўтказдик. Бу ҳам битта плюс. Мураббий учун ўз фалсафасини тушунтириб олиши учун ҳам керак эди. Ҳозир аниқ битта тактикада ўйнаяпмиз, дея олмайман. Мураббий барча услубларни синаб кўряпти. Олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Сюрпиризга келсак, футболда омад ҳам бўлади. Аммо омадга учун ишлаш зарур. Мураббийлар, футболчиларнинг биргаликда қилган меҳнатлари самараси ўлароқ омад кулиб боқади. 

- Туркманистон футболи кеча, бугун, эртага...

-  Кеча биз ёш футболчи эдик. Энди эса янги ёшлар етишиб чиқмоқда. Дейлик 2-3 йилдан сўнг футболни тугатамиз. Улар яна олдинга интилишда давом этишади. Биздан фақат маслаҳат бериш, ўрнак бўлиш қолди, холос. Натижага келсак, ҳозир янги шаклланаётган жамоага бироз вақт керак. Бу оралиқда тажриба ҳам ошиб боради. Ўйлайманки, саралашда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Дейлик ўтган сафарги Жаҳон чемпионати саралашида ёмон ҳаракат қилмагандик. Кейинги босқичга йўлланма олишимиз мумкин эди. Лекин яна пандемия йўлимизга тўсиқ бўлди. Ҳозирда эса тайёргарлик учун вақтимиз бор. Саволингизга янада тўлиқроқ жавоб берсам, кеча ёки келажак ҳақида бош қотиришни вақти эмас. Мана ҳозир CAFA турнирида қатнашяпмиз. Демак бор эътибор шунга қаратилиши керак. 


- Туркманистонлик футболчилар янада олдинга интилиши учун нима етишмаяпти?

- Балки футболчилар бўшашаётгандир, балки дангасаликдандир. Ўз устиларида ишлашлари керак. Ҳаммаси яхши бўлади. Умуман Туркманистондан йирик ном деганда Қурбон Бердиев кўпчиликнинг кўз олдига келади. У "Рубин", "Ростов"да самарали фаолият олиб борган. Ўзбекистоннинг даражасини, терма жамоани жуда яхши биламан. Жаҳон футболида, Осиё футболида катта обрўга эга. Мен учун бу ерга келиб ўйнаш кўп нарса берган. Ниятим янада ривожланиш бўлган. Лекин яна бир неча йил тўп тепишимга тўғри келди. Артур Геворкян Туркманистон, Ўзбекистон футболида катта ҳурмат қозонди. Гочгули Гочгули, Тачмурод Агамуродов умуман санасак бундай номлар кўпчиликни ташкил қилади. Ўзбекистонга келаётган европалик футболчилар ростини айтганда Суперлигани осон, деб ўйлашади. Лекин якунда ўзларини кўрсата олмай тезда қайтиб кетишади. Бу ерда ўйнаш катта тажриба. Ўсиш, футболчи сифатида янги нарса ўрганиш имконини берган. Яна бир нарсани айтиб ўтсам, футболчида биринчи навбатда кучли лигаларда ўйнаш хоҳиши бўлиши керак. Хоҳиш борми, бошқа нарсалар тўсиқ бўла олмайди. Об-ҳаво, шароит, пул булар бари баҳона.

- Ўзбекистон чемпионатида дебютингиз 2015 йилги мавсумда ОКМК сафида бўлган. Орада танаффус билан 5 йил шу ерда тўп тепдингиз. Сизнингча қайси даврдаги Суперлига кучли эди?

- Йилдан-йилга чемпионат ўсиб бормоқда. Талаблар оша бошлади. 2018 йил "Бухоро"га келганимда яна янги нарсалар бор эди. Ҳозир қарасангиз яна янгиликни кўрасиз. Майдонлар сифати ошди. Илк маротаба ОКМКда тўп тепганман. Мураббийимиз Игорь Шквирин эди. У инсон ҳар бир футболчи билан тил топиша олган. Ички муҳит яхши бўлган. Шундай футболчилар борки, улар жамоада ўзларини назорат қила олишмайди. Шундай футболчилар борки, мураббийга мослашишига қийналади. Шквирин барчага эркин ўйнаш имконини беради. 

Андрей Фёдоров

- Шквирин ва Фёдоровда машғулотлар, муҳит доим позитив кайфиятда ўтарди. Жамоада аҳиллик биринчи даражага чиқарди. Ҳамма бир-бирига ҳазил қилган, кайфиятини кўтарган. 

Миржалол Қосимов

- Ортиқча таърифга хожат йўқ. У одам ҳақида кўп гапириш мумкин. Агар Миржалол Қосимов ҳақида алоҳида мақола ёзмоқчи бўлсангиз, бир кунни бемалол ажратишингиз керак. (кулади)

Улуғбек Бакаев

- Улуғбек Бакаев билан биринчи маротаба 2013 йил "Иртиш"да танишганмиз. Бирга тўп тепганмиз. 2018 йил мени "Бухоро"га таклиф қилди. Қўнғироқ бўлганда дарҳол жавоб бердим. Ўзим билган футболчилар бор эди. Шавкат Саломов, Шавкат Муллажонов, Санат Шихов, Саламат Кутибаев ва бошқалар. Зўр жамоа тузилди. Суперлигада кучли олтиликка кирдик. Молиявий томондан муаммолар бор бўлсада бўшашмадик. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. 2019 йил Осиё кубогидан сўнг яхши таклифлар бўлишига қарамай "Локомотив" вариантида тўхталдим. Яна коллектив фактори сабаб тез киришиб кетдим. Мен учун муҳими нарса жамоавий муҳит. 


- 2018 йил "Бухоро"даги Улуғбек Бакаев 2021 йилга келиб "Сўғдиёна"да қайси томонлама ўзгарди ёки мураббий сифатида қарашларида фарқ юзага келди?

- Улуғбек Бакаевда ҳиссиётларни жиловлай олмаслик юқори, деб ўйлайман. Билмадим шу нарса унда йилдан-йилга қўшиб борилди. Тўғри футбол ҳиссиётлардан иборат. Лекин уни ҳам ишлатадиган ўз ўрни бор. Бу ҳамма футболчига ҳам ёқмайди. Кейин келишиб олишингиз мумкин. Аммо бу футболчини юрагида қолади. Ўйлашимча, ҳиссиётларни ҳаддан ошиб кетиши Бакаевга тўсқинлик қилади. Инсонийлик томонлама ҳаммаси яхши. 

- Ўзбекистонда ўзингизни легионер деб ҳисобламайсизми? Фикримча сиз аллақачон маҳаллий футболчимизга айланиб бўлгансиз. Тошкентни ҳам жуда яхши биласиз...

- Тошкент иккинчи уйим. Бу шаҳарга келсам бошқача руҳият қамраб олади. Ўз уйимга келаётгандек талпинаман. Дўстларим билан кўришаман. Тошкент соат сайин ўзгармоқда. Кимдир таниса расмга тушади. Одамлар сени танияптими, демак ўз ишинг билан буни исботлаяпсан. Меҳнат қиляпсан. Нафақат футболда, балки бошқа соҳаларда ҳам ўзгаришлар бўляпти. Чемпионатга VAR жалб этилди. Ўйинлар трансляция қилинмоқда. Бир йилда бир маротаба  бўлса ҳам оилам билан келиб кетаман. Насиб қилса яна ўйнарман. Кучим ва имкониятим етарли. Аммо бошқа факторлар бор.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика