Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  1 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  3 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Мен Купер эмасман News

Мен Купер эмасман

Кеча Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Эктор Купер бир гапни кўп такрорлади.

Яъни, терма жамоамиз бош мураббийи Осиё Кубогининг 1/8 финалида рақиб танламаймиз ва кимга қарши ўйнашнинг фарқи йўқ деди. Албатта, бу бош мураббийнинг фикри ва уни ҳурмат қиламиз. Лекин шу ўринда ўз фикримни айтадиган бўлсам, тўғриси 1/8 финалда мен рақиб танлаяпман ва бу жамоа Австралия бўлмаслигини хоҳлайман. 

Эҳтимол Австралия зўрға гуруҳдан чиққандек кўриниши мумкин, бироқ амалда улар анча кучли. Қолаверса, Австралия биз билан ўйинларда доим омадли бўлган. Бу жамоага гол урганимизни эслай олмадим. Шу боис гуруҳни пешқадам сифатида тугатиб Қатар ёки Саудия Арабистони билан ўйнаганимиз маъқул. 

Тўғри, Австралияга қарши ўйнашни хоҳлаётганлар ҳам кам эмас. Бу ўринда кўпчилик 2011 йил рўй берган ўша 0:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олиш ҳақида гапиряпти. Мағлубият аламини олишимиз мумкин, лекин бунга ҳали озгина бор деб ўйлаймиз. Ҳар ҳолда улар билан сал кейинроқ, кейинги босқичларда тўқнаш келганимиз маъқул. 

Ҳозирча эса биз учун энг қулай рақиб араблардан бири бўлса керак: майли Қатар ёки Саудия Арабистонидан бири бўла қолсин. Чунки биз арабларга қарши тўп тепганда кўпроқ ишончга эга бўламиз ва омадлимиз. Фақат бунинг учун Япония билан кечадиган беллашувда ютқазмаслигимиз керак бўлади. Шундагина гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қоламиз.

Агар бугунги баҳсни ижобий якунласак, ундан сўнг кейинги босқичдаги рақибимизни кутамиз. Чунки Қатар - Саудия Арабистони баҳси бизнинг ўйин тугашига оз қолганида бошланади. Уёғи эса ўзингизга боғлиқ: хоҳланг у жамоага мухлислик қилинг, хоҳланг бунисига. 

Ҳар ҳолда бу борада мен Купер эмасман ва айнан 1/8 финал учун рақиб танлайман. Ва истардимки, кейинги босқичда Австралия бизга  тушмасин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика