Latest news

00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  3 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  10

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан News

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқади.

Мазкур баҳс Самарқанддаги  "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан икки жамоада ҳам жиддий йўқотишлар борлигини биласиз. "Насаф"нинг етакчиси Марко Станоевич бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Биз бу борада финалдан олдин сербиялик ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик. 


- Марко бугун жамоангиз учун жуда муҳим кун. Икки жамоа деярли бир хил ҳолатда. Шундай экан финалдан қандай ўйин кутяпсиз? Эхтиёткорлик асосий планда бўладими?

- Бугун қайсидир маънода футбол байрами, десам тўғри бўлади. Финаллар доим мухлислар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кеча эса ишқибозлар учун ҳақиқий тантанали жараёнлар бўлиб ўтди. Бугун эса унинг давомини кўрамиз. Умид қиламанки, икки жамоа чиройли футбол кўрсатади. Натижа қандай бўлишини якунда кўрамиз.

-  "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да эса сиз иштирок эта олмайсиз. Икки дўст финални бирга томоша қиладими?

- Бундай масъулиятли паллада жамоанга ёрдам бера олмаслик жуда қийин. Майдон ташқарисида кузатиш ундан ҳам мураккаб. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйинга рухсат беришига умид қилгандик. Чунки мавсумнинг сўнгги ўйини қолди. Лекин бундай бўлмади. Кўрамиз, Черан мендан узоқлашиб кетмаса, финални бирга томоша қиламиз (кулади).

-  "Насаф" учун мавсум ҳали тугамади. Шундай бўлсада, узоқ йўлни босиб ўтди. Суперлига, ОФК кубогидан қандай хулосалар юзага келди?

- Мавсум жуда қийин ўтди. Ўзимиз иштирок этган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Бугун бизда соврин ютиш учун охирги имконият қолган. 

- "Насаф" билан шартномангиз йил охирида тугайди. Кейинги режалаштирингиздан нималар ўрин олган?

- Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Жамоада қолишдан хурсанд  бўлардим. Бошқа таклифлар келиб тушмади.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика