"Мен бир қоп картошка эмасман". "Барселона" ўйинчиси клубдан унга эътибор беришларини талаб қилди
13 apr 2020 10:44
News
"Мен бир қоп картошка эмасман". "Барселона" ўйинчиси клубдан унга эътибор беришларини талаб қилди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич клубдаги ҳозирги ҳолатидан қаноатланмаётганлигини очиқдан-очиқ гапирди.
- Мен бир қоп картошка эмасман. Қаерда фаолиятимни давом эттиришни ўзим ҳал қиламан. Агар шу ерда бўладиган бўлса, ажойиб, акс ҳолда ўзим бошқа қарорга келаман, - дейди Ракитич.
Иван Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси ўйинчиси "Барселона"га 2014 йилда "Севилья"дан ўтган эди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments