Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

"Мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади" дедим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида News

"Мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади" дедим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида

"Лолазор" подкастида "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган мавсум охирида жамоа ичида саботаж бўлгани ҳақида гапирди.

"Куз фаслида 5-6 нафар футболчи жамоада "саботаж" қилди. Ëши катта футболчилар. Улар чемпион бўлавериб чарчаб кетишган. Ўйинни "ташлаб" юборишди. Кейин ёшларни чақирдим. Кейин "мен чарчадим, футбол билан бошқа шуғулланмайман, ўзимни ишимни қилиб юраман", дедим.

Шундан сўнг 200 нафарга яқин мухлис уйимга келди. Улар уйимга келиб, ўтириб олди десам ҳам хато қилмаган бўламан. Шундай мухлислар бор эканки, додлаб йиғлайдиган, ҳаёти футболда ўтган", – деди у.

Тадбиркор уйидан чиққанида мухлислар тўпланиб тургани, улар йиғлаб, "ярим йўлда ташлаб кетманг", дейишганини эслади.

"Кейин айтдим, "мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади," дедим. Аввал ҳеч ички ишларига аралашмасдим. Рози бўлишди. Кейин эса Максим Шацкихни чақирдим, кечаси 23:30 да. Яна Диёр Ҳолматовни чақирдим. "Диёр, сен кейинги ўйинда жамоа сардори бўласан" дедим. Оёқлари титраб кетди, ёш йигитча ўзи. "Ҳамма чемпионликдан тўйиб кетганларни оиласи билан трибунада ўтиришсин, ёшларни ўйнашини кўришсин, сўкиш эшитса ҳам, шулар эшитсин", дедим.

3 кундан сўнг ўйин бўлди, Диёр жамоа сардори. Ҳожимат Эркинов, Шаҳзод Азмиддинов ва яна иккинчи жамоадан футболчиларни чақирдим. Ўша ўйинда (гап 20 октябрь куни бўлиб ўтган "Турон" билан ўйин ҳақида кетмоқда – таҳр.) 3:0 га ютишди. Кейинги ўйинда 1:0 га ютди. Учта ўйин кетма-кет ютди.

Кейин ўша ёши катталарни олиб чиқиб, "кўрдингларми, сенларсиз ҳам қилоламан, сенлар хоинлик қилдиларинг", дедим. Кейин ўзига келиб, охирги ўйинларда яхши ўйнаб чемпион бўлишди. Шундан сўнг футболга қизиқиб кетдим", – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика