Latest news

08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  4 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  29 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  19 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди News

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди

Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Доменико Тедеско коронавирус пандемияси шароитида ўз вақтини қандай ўтказаётганини маълум қилди.

"Мен ёлғиз яшайман, албатта, бу ёмон ҳолат. Рафиқам ва 3 ёшли қизим айни пайтда Германияда, мен улар билан скайп орқали мулоқот қилиб турибман. Меҳмонхонада мураббийлар штабидан фақат икки киши турибмиз. Ҳеч бўлмаса, биргаликда кофе ичишимиз мумкин. Бир нечта тамаддихоналар ишлаяпти. Яқин атрофда 25 киши ишлайдиган италья ошхонаси бор эди, ҳозир у ерда фақат 6 киши ишлаяпти. Метро ҳамон очиқ ва таъсирли кўринишда: олдин у ерда одам кўп, қадам босиш учун жой топишга қийналардингиз, ҳозир эса бўш.

Ишимга келадиган бўлсак, биз тўхтадик ва кутяпмиз. Мен меҳмонхонада қолдим, ҳеч қаерга кетмайман. Ҳаммаси 5 минг кишилик тадбирларнинг тақиқланишидан бошланганди. Кейин эса миқдор 50 кишига қисқартирилди, аслида, ўйнашнинг иложи ҳам йўқ эди. Футбол расман 10 апрелга қадар тўхтатилди, машғулот ҳам ўтказмаяпмиз. Табиийки, ҳаммаси изига тушгач, мавсумни қайта бошлаш учун имкон бўлади, деб умид қиляпмиз. Саломатлик биринчи ўринда туради.

Мен бу вақтдан маълумотларни таҳрир қилиб, бўлажак машғулотларга тайёрланиш учун фойдаланман. Умид қиламанки, кейинги тур 10 апрелда бўлади. Биз футболчиларга уйда қолиб оила аъзоларига вақт ажратиш учун 7 кун вақт бердик", — деди Тедеско "Tuttomercatoweb" интернет-нашрига берган интервьюсида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика