Мбаппе жароҳат олди
06 nov 2022 22:33
News
Мбаппе жароҳат олди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Лорьян"га қарши учрашувни якунлай олмади.
Мбаппе Лига 1 доирасида "Лорьян"га (2:1) қарши ўйиннинг 85-дақиқасида мушакларидаги оғриқдан шикоят қилиб, майдонни тарк этди.
Кейинроқ Кристоф Гальтье Мбаппенинг ҳолати ташвишланарли эмаслигини айтди.
“Биз Карим Бензема ҳақидаги хабарни кўрдик, аммо Килианнинг ҳеч қандай жиддий жароҳати йўқ.
У мунтазам равишда ўйнайди, шу боис таваккал қилмаслик учун уни алмаштиришни маъқул кўрдик", - деди ПСЖ бош мураббийи.
Аввалроқ Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема ҳамон умумий гуруҳда машғулот ўтказмаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ярим ҳимоячилар Нголо Канте ва Поль Погба мундиални ўтказиб юбориши аниқ бўлди.
Link :
Source : Prime Video
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments