Latest news

13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  5 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  9 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0

Майкон "Интер"да маст ҳолатда машғулотга келмаганини айтди News

Майкон "Интер"да маст ҳолатда машғулотга келмаганини айтди

"Интер" собиқ ҳимоячиси Майкон Милан клуби собиқ ҳужумчиси Янис Зикунинг сўзларини рад этди.

Олдинроқ, руминиялик, Жозе Моуриньо "Интер"да ишлаганида Майкон маст ҳолда келгани учун машғулотлар вақтини ўзгартиргани ҳақида айтган эди. "Моуриньо пайтида "Интер" футболчиларининг бири Майкон душанба куни машғулотга маст бўлиб келарди. Моуриньо бир куни футболчиларга қўнғироқ қилиб, шундай деган: "Қандай қилиб Майконни машғулотларда иштирок этишга мажбур қила оламиз?". Шундай сўнг у машғулотни кечаси ўтказган ва ҳаммаси шундай давом этган. Йигитлар душанба куни машғулот ўтказмасди, бироқ Майкон ўзига келиб олиши учун машқлар кечаси бўларди" - деган Зику.

"Мен ҳеч қачон бу инсонни кўрмаганман ва эшитмаганман. Ҳеч қачон у билан "Интер"да ўйнамаганман ва у нега бундай деганини билмайман. У шунчаки машҳур бўлишни ва ОАВда пайдо бўлишни истаган кўринади. Бундай воқеалар юз бериши ёқили ҳолат эмас. Мен ҳеч қачон машғулотларга маст ҳолатда келмаганман, акс ҳолда "Интер" билан бу совринларни ютмаган бўлардим. Мен бундай ёлғон маълумот қайта пайдо бўлмаслиги учун судга мурожаат қилишни кўриб чиқяпман" - дейди Майкон.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика