Latest news

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  1 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  9 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман" News

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия — Тожикистон (3:2) учрашувидан сўнг португалияликлар ўйинчиси Зики микст-зонада сайтимизга интервью берди.

- Тожикистонга қарши ўйин ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўйлашимча, жуда қийин рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Учрашувдан аввал Тожикистоннинг фақат ғалаба қозониш истагида майдонга тушишини билардик. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солдик.

- Рақиб жамоанинг деярли барча футзалчисини алдаб ўтиб, чиройли гол урдингиз. Бу қандай содир бўлди?

- Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Жамоангиз ўйинда ғалаба қозониш учун катта мотивацияга эга бўлганда, индивидуал хусусиятлар ўз-ўзидан пайдо бўлади ва чиройли голлар урилади. Мен урган гол ҳам шу тариқа юзага келди.

- Турнирда қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Мен яққол фаворитни кўрмаяпман, барча жамоа ғалаба қозониш илинжида майдонга тушмоқда.

- Турнир ташкилотчилиги ва Ўзбекистон ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўзбекистон жуда гўзал мамлакат, бу ернинг маданияти билан танишиб, таомларидан баҳраманд бўлаётганимдан завқ оляпман. Умуман олганда, бу ерга ташриф буюрганимдан хурсандман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика