"Майдонда футбол чимими ёки ажриқми? Суперлиганинг ярим жамоаси ўз уйида ўйнамайди" — Равшан Эрматов
01 mar 2022 21:34
News
"Майдонда футбол чимими ёки ажриқми? Суперлиганинг ярим жамоаси ўз уйида ўйнамайди" — Равшан Эрматов
Ўзбекистон футбол ассоциацияси баҳор ойининг илк кунида бошланажак мавсум олдидан ОАВ учун очиқ матбуот анжуманини ташкил қилди.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов саволларга ўтишдан аввал майдонлар ҳақида фикрини билдириб ўтди.

"Футбол майдонлари сифатини яхшиламагунимизча сифатли футболни ташкил қила олмаймиз. Республикамизнинг 10 га яқин майдонида капитал таъмирлаш ишлари кетяпти. Суперлиганинг деярли ярим жамоаларида ўз майдонларида ўйнаш имкони бўлмайди. Нима учун? Чунки сифат талабга жавоб бермайди. Майдондаги чим футбол чимими ёки йўқми? Биз ажриқда ўйнаб ўрганганмиз. Аммо унда тўп юрмайди, ҳаракат қилмайди", – деди Равшан Эрматов.
Тез орада матбуот анжуманининг тўлиқ қисми эътиборингизга ҳавола этилади.
Олдинроқ тадбирдан видео ҳамда фотогалереяни тақдим этган эдик.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments