Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  2 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Май. “Қўқон-1912” сардори ва мураббийининг фикрлари бир жойдан чиқмади News

Май. “Қўқон-1912” сардори ва мураббийининг фикрлари бир жойдан чиқмади

ПФЛ ҳамда Championat.asia ҳамкорлигидаги ойнинг энг яхшиларини аниқлаш масаласига овозлар келиши давом этмоқда.

“Қўқон-1912” клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Шавкат Саломовга ўз овозини берди. Носир Отақўзиев эса майда энг яхшиси деб Сардор Собирхўжаевни топди.

Мураббийлар масаласида ҳам мутахассис ҳамда сардорнинг фикрлари бир жойдан чиқмади. Отақўзиев “Навбаҳор” устозини пешқадам сифатида кўрсатди ва Қосимовни учликка киритмади. Унинг бош мураббийи эса аксинча, Қосимовга биринчи ўринни бериб, Мўминжоновни иккига жойлаштирди.

Мазкур жамоада турфа фикрлилик дарвозабонлар масаласида ҳам давом этди. Отақўзиев Элдор Суюновга ишонч билдирди, Ҳасанов эса Ботирали Эргашевга. Мураббий Суюновни учинчи қилиб кўрсатди.

Ва ниҳоят голлар борасида ҳам фикрлар турлича бўлди, бироқ симпатия “Бухоро” томонга қараб кетди. Отақўзиевга Шавкат Саломовнинг голи ёқиб қолган. Ҳасановга эса Арслонмурод Омоновнинг.

Овоз бериш давом этмоқда. Олдинда АГМК клуби вакиллари қолди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика