Latest news

16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  7 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  2 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0

Маунт ва Ковачич кетади. "Челси" йирик харидларга тайёрланмоқда News

Маунт ва Ковачич кетади. "Челси" йирик харидларга тайёрланмоқда

"Челси" клубининг бир қатор ўйинчилари мавсум охирида жамоани тарк этади.

Инглиз клуби таркибдаги ярим ҳимоя жуфтлиги Мэйсон Маунт ва Матео Ковачичга "Стэмфорд Бридж"ни тарк этишга рухсат беради. Клуб янги харидларни молиялаштириш учун маблағ йиғишга киришди.

Маълум қилинишича, "кўклар" янги клуб эгаси Тодд Боэли қўл остида январь ойида улкан трансфер харажатларини амалга оширганидан кейин янги ўйинчиларни таркибга жалб қилиш учун баъзи ўйинчилар жамоани тарк этишига тўғри келади.

Ғарбий Лондон клуби шартномаси 2024 йилда якун топадиган икки футболчисининг сотиб юборилишидан 100 млн фунт ишлаб олишни ният қилган. 

Маунт клубдаги ролини аниқ белгиловчи янги битим имзоланишини истаган. Бироқ музокаралар ҳеч қандай самара бермади. Бу Англия терма жамоаси аъзосининг Премьер-лигадаги рақобатчилардан бирига, жумладан, "Ливерпул"га ўтиши эҳтимолини оширди. Юрген Клопп янги мавсум олдидан ярим ҳимояни мустаҳкамлашни ният қилган.

"Челси" 2019 йилда "Реал"дан 40 млн фунтга харид қилинган хорватиялик футболчи Ковачични сотиб фойда қилишига ишонади. Ярим ҳимоячи "Челси"га ўтганидан буён 200 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди. Бироқ унинг клуб билан ҳамкорлиги шу ергача кўринади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика