Маттиас Заммер: "Бавария"нинг фақат айрим футболчиларигина мавсумга тайёр
19 aug 2013 17:33
News

Маттиас Заммер: "Бавария"нинг фақат айрим футболчиларигина мавсумга тайёр
"Бавария" спорт директори Маттиас Заммер Германия чемпионати иккинчи туридан ўрин олган "Айнтрахт"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) футболчилардан кўпроқ нарса кутганини айтиб ўтди.
Дастлабки икки турда Хосеп Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонган бўлишсада, Заммер учун улар етарлича яхши ўйин намойиш эта олимаган.
"Имкон қадар тезроқ ҳаммаси максимум даражада ишлаётганини кўришни истаймиз. Жамоа бир ҳафтада икки ёки уч ўйин ўтказишга тайёр бўлиши керак. Айни вақтда фақат бир ёки иккита футболчи мавсумга тўлиқ тайёр эканлигини намойиш этяпти. Футболчилар кўпроқ ишлаши лозим. "Айнтрахт" билан ўйин қийин кечди. Ҳаво ҳам иссиқ бўлгани ва майсанинг ўсган экани ҳалал бергани рост. Бироқ бу билан ўйинни оқлаб бўлмайди", деди Заммер Bild нашрига берган интервьюсида.

Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments