Latest news

21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  0 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  4 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  54 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  1 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  49 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  83 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  2 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  117 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 300 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта" News

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта"

Навойининг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 13-турида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муҳим уч очкога эга чиқди.

Ушбу учрашувда "Қизилқум"нинг биринчи голига грузилик ҳужумчи Мате Ватсадзе муаллифлик қилди. Футболчи дарҳақиқат нозик ҳаракатлар билан Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Биз эса ўйиндан сўнг Ватсадзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Биринчи бўлимда жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳаракат қила олдик. Рақиб сафида яхши савиядаги ёш футболчилар йиғилганди. Улар ўйинни ўзгартириб юбора олардилар. Лекин биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимни биз яхши бошладик ва иккита гол урдик. "Металлург"ни ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Уларнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга уриндик.  Энг асосийси ғалаба биз томонимизда бўлди. Муҳими шу.

Бевосита голимга келсак, қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди. Чиройли гол урганимдан хурсандман. Шунингдек голга ассистентлик қилган жамоадошимга ҳам раҳмат айтаман. Билсангиз "Қизилқум"да аҳил жамоа йиғилган. Мураббийлар штаби ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлашмоқда. Майдонда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ижобий натижаларнинг сири шунда. Мавсум якунида қайси ўринларни эгаллашимиз ҳақида гапиришга эрта, деб ўйлайман. Бу йил чемпионатда кўп жамоалар юқори ўринлар сари интилишмоқда. Рақобат кучли, деган бўлардим. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Қолганини вақт ўтгач билиб олаверамиз",- дейди Мате Ватсадзе.

Супер голлар урилган баҳсда "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика