Latest news

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  1 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Matchday: "Бавария" - "Байер" (превью) News

Matchday: "Бавария" - "Байер" (превью)

Германияда бугун расман янги мавсумга старт берилади.


90 кунлик танаффус ортда қолди ва Бундеслига майдонининг марказида ниҳоят яна тўп ўрнатилади.

Бундеслиганинг 2017/2018 йилги мавсумини очиб берадиган ўйин - "Бавария" ҳамда "Байер" ўртасида кечади.

Ушбу ўйин превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.


"Байер"нинг ўтган мавсумдаги муваффақиятсизлигидан кейин жамоада бош мураббий алмашиши кундек равшан эди. Янги келган жамоанинг собиқ ҳужумчиси Хайко Херлихх Бундеслигадаги келажаги порлоқ мутахассислардан бири сифатида қаралмоқда. Унинг қўли остида жамоалар ҳеч қачон рақибдан келиб чиқиб ҳаракатланишмайди. Хайко Херлихх доим ўз фалсафасига содиқ қоладиган мутахассис саналади. Хайко Херлихх "Байер"ни янгича ғоч остида ўйнатишни мақсад қилган. Аммо ушбу мутахассиснинг "Байер" рулидаги илк расмий ўйини анчайин жиддий рақиб, амалдаги чемпион "Бавария"га қарши бўлади.
Мюнхенда, "Альянц Арена"да "Бавария" билан Хайко Херлихх жамоаси ўзи истаган футболни кўрсатадими ёки "Бавария" уларни рақибдан келиб чиқиб ўйнашга мажбур қиладими? Буни кузатиш албатта қизиқ бўлади.

- Янги мавсумдан бошлаб Бундеслигада видео-такрорлардан тўлиқ фойдаланилади


Хайко Херлихх ўзининг ғоялари қанчалик катта ва жамоа билан муваффақият қозонишига ишонаётганини таъкидламоқда. Аммо клубнинг трансфер сиёсатини ҳозирча мақтаб бўлмайди. "Байер"ни Хакан Чалҳаноглу, Чичарито ва Топрак каби етакчи футболчилар тарк этишди. Аммо Хайко Херлихх жамоанинг бошқа истеъдодли футболчилари орқали янги "Байер"ни шакллантирмоқчи. Таркибга янги жалб этилган футболчилар кўп эмас, икки нафар - Свен Бендер ҳамда Доминик Кор. Янги мавсумдан бошлаб ака-ука Бендер "Байер" шарафини ҳимоя қилишади.
"Байер" сафида янги мавсумда етакчи ролида бўлиши кутилаётган Юлиан Брандт, Хаверц, Похьянпало сингари футболчилар Хайко Херлиххнинг ғояларини амалда тадбиқ этишда кўмаклашишлари лозим бўлади.


Биринчи турдаёқ "Бавария" қаршисида пайдо бўлиш Хайко ва унинг янгитдан қурилаётган жамоаси учун яхшигина дарс бўлиши аниқ.
Бир томондан, жамоа илк ўйиндаёқ чемпионатнинг энг хавфли жамоаси билан ўйнаб бўлади. Кейинчалик бемалол очколарни жамғариш ҳақида ҳам ўйлашлари мумкин. Бироқ Херлихх Мюнхенда шунчаки иштирок учун келмаганини такрорлашдан чарчамаяпти.

Хайко Херлиххнинг айтишича, "Бавария"га қарши тайёрлаб қўйган режаси бор.
"Байер" учун яхши янгилик бу Мануэль Нойерни ушбу ўйинда иштирок этмаслиги. "Бавария"нинг асосий посбони гарчи машғулотларни бошлаган бўлсада, ҳали майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас.
"Бавария" эса Нойерсиз ўтказган охирги 15 учрашувда жами 27 бор ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.


Бу эса Нойер фактори "Бавария" учун қанчалик аҳамиятли ва ушбу кипернинг ўрни жамоада нақадар муҳимлигини кўрсатиб турибди.
Янги мавсумдаги илк ўйинда "Бавария" - "Байер" қарама-қаршилигини кузатиш ҳар томонлама қизиқ бўлади. Нойернинг йўқлиги эса ушбу ўйинда "Байер"нинг имкониятларини бирмунча оширади ва учрашувга маълум интрига қўшади.
Хайко Херлиххнинг янги тузаётган жамоаси Нойерсиз "Бавария"га қанчалик муаммолар тақдим этишини эса тунда билиб оламиз.

"Бавария"га бугун нафақат Нойер, балки ундан ташқари Тьяго Алькантара, Хамес Родригез, Бернат, Боатенг ҳамда Хави Мартинес сингари футболчилар ҳам ёрдам бера олишмайди. Ушбу футболчиларда жароҳат мавжуд.
Йўқотишларга қарамай Карло Анчелотти тасарруфида бир қатор янги келган футболчилар бор. Боатенгнинг ўрни Зюле билан тўлдирилади, Алькантаранинг ролида Толиссо ёки Мюллер танловидан бирига мурожаат қилинади. Жароҳатидан фориғ бўлган Роббен бугун майдонга тушишга тайёр, аммо Анчелотти уни бошланғич таркибга қўядими-йўқми бу ҳозирча номаълум.



Анчелотти йиғинни тўлиқ таркиб билан деярли ўтказишига имкон бўлмади. Аввалига Конфедерациялар кубогида иштирок этган футболчилар барчадан кейин машғулотларга қўшилишди. Жароҳатланганлар сони тобора ошиб борди. Шу тариқа Анчелотти ҳозирча тўлиқ таркибда янги мавсумга тайёргарлик қисмини ўтказишга муваффақ бўлмади. Аммо шунга қарамай италиялик тажрибали мутахассис керакли балансни танлай олди ва "Бавария"ни расмий ўйинларга керакли нотада олиб келишга деярли эришди. Чунки мавсумолди ўртоқлик баҳсларидаги йирик мағлубиятларнинг асл сабаби футболчилар ҳали ўз жисмоний ҳолатлари меъёрида бўлмагани, жамоавий ўйиндаги ритмга тушмаганликлари билан боғлиқ эди. Бироқ Анчелотти қисқа фурсатда барчасини изига туширишга муваффақ бўлди. Германия суперкубоги ва кубок ўйинидаги муваффақият бунинг исботи.
Шу боисдан гарчи мавсумолди назорат ўйинларидаги муваффақиятсизликка қарамай Карло Анчелотти жамоанинг тайёргарлигидан кўнгли тўқ ва янги мавсумга катта ишонч билан қарамоқда.

Биринчи беллашув доимо қийин ва муҳим бўлган.

"Бавария"даги йўқотишлар ва "Байер"нинг янги ғоя асосида стартга тараддуд кўраётганини инобатга олсак, "Альянц Арена"да учрашувда ҳар иккала жамоаларнинг имкониятлари бироз тенглаштиради.  Бу ҳам баҳснинг қиймати ва қизиқарлигини оширади.

Бундеслига: Рақобатга чанқоқ “Бавария”, янгиланаётган “Боруссия”, “Лейпциг” қандай лойиҳа?

Бундеслига, 1-тур.

"Бавария" - "Байер" (23:30) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

"Альянц Арена" стадиони.

Бош ҳакам
: Тобиас Штилер.

"Бавария"
: (тахминий таркиб 4-2-3-1) Ульрайх - Алаба, Хуммельс, Зюле, Киммих - Руди, Толиссо - Рибери, Мюллер, Роббен - Левандовски.

"Байер"
: (тахминий таркиб 4-4-2) Лено - Венделл, Бендер, Та, Хенрикс - Кор,  Меҳмеди, Кампль, Беллараби - Похьянпало,  Фолланд.



Ўзаро ўйиндаги факт: Бу жамоалар жами 54 маротаба дуч келишган. Шулардан 33 ўйинда "Бавария"нинг қўли баланд келган, 11 баҳсда эса "Байер" томон ғалабани тантана қилган. Қолган 10 учрашувда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати: 101-61, "Бавария" фойдасига.

Ушбу ўйинни "Футбол3" ҳамда "МАТЧ ТВ" каналлари жонли эфирда намойиш этишади. Шунингдек, "Aleziya.com" сайти орқали ҳам учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имконияти бор.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика