Latest news

19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  7 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  2 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  4 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  70 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  5 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  1 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  1 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  4 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  14 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  12 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3

Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик" News

Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U-17 Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Биласиз, мазкур қитъа турнири Жаҳон чемпионатига йўлланма беради, бунда табиийки масъулият икки ҳисса юқори бўлади. Бугун терма жамоамизнинг тайёргарлиги юзасидан бош мураббий Ислом Исмоилов ва футболчи Мўминхон Баҳодиров иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 


"Осиё кубоги мусобақаси олдидан қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат айтаман. Терма жамоамиз бўлажак катта мусобақага жуда яхши тайёргарлик кўрди, мана шу вақт ичида руҳий техник ва тактик кўниклмалари устида иш олиб борилди. Бунга қадар бир нечта халқаро ўйинларда иштирок этдик, бу бизга заиф томонларимизни, жамоа ўзагини шакллантиришга, камчиликларимизни билиб олишга ёрдам берди. Ҳар бир футболчи учун керакли позицияларни танлашга, ўйинни шакллантиришга ҳаракат қилдик. ЎФА раҳбарияти ва терма жамоалар бу борада бизга яхши шароитларни яратиб берди. Бунинг учун уларг ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мақсадимиз Осиё кубогида яхши натижа кўрсатиш, ўзбек футболининг ёш авлодини муносиб иштирокини таъминлаш",- дейди Ислом Исмоилов. 

"Биз Осиё кубогига анчадан буён тайёргарлик кўряпмиз, ўйин амалиёти ошди. Бунинг учун миннатдорчилик билдирамиз. Биринчи мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва чемпионлик учун курашиш",- дейди Мўминхон Баҳодиров. 

- Терма жамоамиз февраль ойида Туркияда йиғин ўтказди, кейин эса дарҳол Минскдаги мусобақага йўл олди. Бу юкламаларни кўпайтириб юбормадими? "Ривожланиш кубоги"да ўйинлар ораси қисқа бўлди...

- Мазкур мусобақалар бизга бир ой олдин маълум қилинганди. Қўл остимизда 23 нафар бир хил савиядаги футболчи борлиги учун қўрқмасдан икки мусобақага розилик билдирдим. Асосий эътиборимиз Анталиядаги турнирга қаратилганди. Беларусь мезбонлик қилган мусобақада кам ўйин амалиёти олган футболчиларга имкон бердик. Футболчиларнинг ҳолати бўйича илмий гуруҳ иш олиб боради. Таҳлилчи мураббийлар бор. Футболчиларда оғир юклама ёки чарчоқ аломатлари сезилмади. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни инобатга олмаса, жамоа тез тикланди. Февраль ойидаги йиғинлар биз учун жуда фойдали бўлди дея оламан. 

- Дунё футболида U-17 ёш тоифасидаги йигитлар катта футболда ўзларини кўрсатишмоқда. Лекин таркибда катта футболда ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилар кам экан. Бу қанчалик муаммо ва бунга нима сабаб?

- Катта жамоаларда ёш футболчиларга ишонч билдирилмаслиги мураббийнинг қарори билан боғлиқ. Биз ҳам терма жамоага номзод футболчиларни ўринбосарлар жамоаларида ўйнашини истаймиз. Лекин бунинг кўп жиҳатлари бизга боғлиқ эмас. Мураббийлар ишонч билдирса, ўзидан 2-3 ёш катта футболчилар билан рақобат қила олади деб ўйлайман. 

- Осиё кубогида омад тилаймиз. Гуруҳда Саудия Арабистони билан ўйнаймиз. Январь ойида Саудия Арабистонида шу мамлакат U-17 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Одатда мусобақадан олдин битта гуруҳдаги жамоалар бирга ўйнамайди...

- Январь ойида Тошкентдаги об-ҳавони биласиз. Раҳбариятдан Саудия Арабистони иқлимига мос жойда йиғин ташкил қилишни сўрагандик. Биз учун яқин ва фойдали Саудия Арабистони варианти бор эди. Бу пайтда гуруҳда бизга рақиб бўлиши аниқ эмасди. Фақат 2 кун қолганда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Рақибга тўлиқ ўйин услубимизни кўрсатмасликка ҳаракат қилдик. Араб давлатлари жамоаларига қарши ўйнаш қийин бўлади. Ҳозиргача кўплаб Европа жамоалари билан ўйинларда майдонга тушдик. Лекин араб жамоаларига қарши ўйин амалиёти йўқ эди. 

- Жаҳон чемпионатига чиқиш бу сафар осонлашди. Мундиалга чиқа олмасликка нима тўсқинлик қилиши мумкин, қандай камчиликлар бор?

- Ҳеч қандай камчилик йўқ, футболчилар юз фоиз тайёр. Гуруҳимиз осон эмас, Жаҳон чемпионатига чиқишни ҳамма истайди. Айтганингиздек бу сафар осонроқ бўлади, лекин биз бўшашмаслигимиз керак.

- Жароҳат сабаб мусобақага бора олмайдиган футболчилар йўқми?

- Худога шукур жамоанинг ўзаги футболчиларнинг барчаси соғ-саломат.

- Мухлисдан савол. Аввалги терма жамоаларимизда ёши "урилган" футболчилар бўлар эди. Сизнинг жамоангизда ёши билан боғлиқ муаммолари бор футболчилар йўқлигини ишонч билан айта оласизми?

- Бу кўп бериладиган савол. Давлат уларнинг қўлига паспорт беради. Биз шунга қараб иш қиламиз. Давлат ишониб ҳужжат берганидан кейин бориб текшириш бизнинг ваколатимизга кирмайди. Жамоамизда ҳаммаси жойида. 

- Осиё кубогида тақвим зич. Табиийки, ротациялар керак бўлади. Жамоангизда таркиб қандай шаклланди? Ротацияларга қанчалик қўл ура оласиз?

- Охирги ўйинлар шуни кўрсатяптики, иккинчи бўлимда, захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчи бор. Ҳар бир ўйинчи ўзига имконият берилганида жамоа учун максимал ҳаракат қила олади. 

- Гуруҳдан чиқсак Австралия ёки Япония билан тўқнаш келамиз. Битта ўйиндан иборат учрашувларда пенальтилар серияси бўлиши эҳтимоли бор. Бизда эса бу муаммога айланиб бормоқда. Машғулотларда қандай иш олиб бориляпти?

- Биз мураббийлар штаби билан ўтириб мазкур муаммога ечим топишга ҳаракат қилдик. Машғулотлар жараёнида босим йўқ бўлгани учун исталган нарса ўхшаб кетади. Футболчи босим остида қандай ҳаракат қилишини билиш учун сунъий босим юзага келтиришга ҳаракат қилдик. Дейлик пенальтиларда ютқазган жамоага бир кунга телефондан чеклаш кабиларни киритдик. 

- Рақиблар ҳақида фикрингиз?

- Таиланд техник футболга таянган жамоа, таркибида тезкор, ҳаттоки "Манчестер Юнайтед" ва Англиядан жалб қилинган футболчилар бор. Австралия билан дуранг ўйнаган. Бизнинг футболчилар Таиланд, Хитой, Саудия Арабистонидан кучли. Хитой билан ўтган йили турнирда учрашдик, япониялик мураббий ишламоқда. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзагини Қашқадарё футболи тарбияланувчилари ташкил қилади. U-17 терма жамоамизнинг 50 фоиздан кўп футболчиси "Пахтакор"дан. Воҳадан битта футболчи чақирилган. "Насаф" академияси ишламаяптими?

- "Пахтакор"даги бу футболчилар олдин "Одил Аҳмедов" ФА аъзолари эди. Терма жамоада барча вилоятлардан футболчилар бор. Улар турлия вилоятлардан селекция жараёнида Тошкентга келган. Нега фақат "Пахтакор" ёки "Одил Аҳмедов" ФАдан футболчи оласан дейишади. Бизгача мураббийлар жуда кўп селекция қилишган. Энди Наманган, Фарғонадан иқтидорли футболчи Тошкентда ўйнаяптида, биз битта жамоадан футболчи кўпайиб кетяпти дея олмаймиз. Сабаби вақт оз, ҳар йиғинда 10 кун машғулот ўтказамиз. "Насаф"дан шу кунгача кўп футболчиларни жалб қилдик, лекин ўйин услубимизга тўғри келмагани учун якуний рўйхатдан ўрин олишмади. 

- Мўминхон Баҳодировга савол. Жамоа сардори сифатида ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Жамоадошларингиз сизни қандай тушуняпти?

- Жамоадошларим ўз жамоасида етакчи бўлгани учун ҳам терма жамоага жалб қилинган. Қолаверса, менга ҳам ёрдам беришмоқда. Бош мураббий менга сардорликни ишонгани учун буни оқлашга ҳаракат қиляпман. 

- Саудия Арабистони билан январь ойида ўйин ўтказилди. Бу ўйиндан қандай хулосалар олдингиз?

- Кўриб турибсизлар Саудия Арабистони сўнгги йилларда футболга катта эътибор қаратмоқда. Мураббийлар штабида испаниялик мутахассис фаолият олиб бормоқда. Ўтган йили Тошкентда ҳам рўбарў келгандик. Лекин бир йил ичида катта ўзгариш бўлган. Бу ўйинлар орқали биз муҳитга мослашишга ҳаракат қилдик. Футболчиларга 2-3 та кўрсатма бердик. Улар айтганларимизни тўлиқ бажаришга одатланишган. Тезкор футболчиларга қарши тўғри ҳимоялана олдик. 

- Мураббийлар штаби қандай шакллантирилди?

- 3 йил давомида бир неча нафар мураббийлар жамоада ишлаб кетишди. Ҳозирги вақтда Бекзод Турғунов, Анатолий Курлаев, таҳлилчи мураббийлар ишламоқда. Бош мураббий ўзи учун қулай инсонлар билан ишламоқда. ЎФА айнан бу мураббий билан ишлайсан дегани йўқ. Эртадан бошлаб Қатарда йиғинни давом эттирамиз. 

- Биздаги ёмон иллатлардан бири иқтидори етарли бўлмаса ҳам ота-оналар томонидан қўнғироқ қилиниши. Сизга ҳам бундай ҳолат бўлганми?

- Бўлмаган дея олмайман. Лекин доим тўғри туриб муносиблар ўйнаши тарафдори бўлиб келганман. Терма жамоа миллатники, хусусий эмас. Ҳозирги ҳолатда терма жамоа учун энг муносиб 23 нафар танланган. Ҳар бир футболчини чуқур таҳлил қилдик. Иқтидорлар кўп, лекин имконият даражамиз чекланган. 3 йил давомида кўп мусобақаларни кузатдик, кўрикдан ўтказдик. Виждоним тоза, ҳеч қандай таниш-билишчиликка йўл қўймадик. 

Rating: -6   

Comments

+2   
12 mar 16:55:24
Mahmud Ttww
Ўзинг таниш билиш орқасидан бош мураббий бўлиб олгансанку, яна қулоққа лағмон осасан.
+1   
12 mar 15:48:42
Tinchliksevar
Reply to comment by Shahboz4
Бу мураббийга жавоб бервориш кк натижа кўрсатиши қийин масала
Bu qo‘rqmaydigan murabbiy tavakkalda qo‘rqmaydi men shaxsan tanishman hech qanday tanish bilishchiluk qiagan unga ishonch berish kerak ko‘rasizlar natija bo‘ladi U 20 murabbiyi Nishonovga o‘hshagan nonoq murabbiy emas
   
12 mar 18:19:14
насрилло
Ютуб куришдан ЧЕКЛАГАН булса 1 кунга футболчиларни улар чемпион булишади!!!
   
12 mar 14:39:58
Ravshan Nabiyev
Reply to comment by Real.M & Chelsi
Nasafni nima daxli bor,ko'rdik Osiyo maydonlarida...xD
Nasafni nima daxli bor .Xa mayli roʻza oyi uchun tilimni tegdim shu vaqtgacha 16-17-18-19-21-23 uzagi Nasaf akademiyadan chiqib koʻplab sovrin olib keldi endi kere bumay qoldimi .Baribir nonkoʻrlikka borasida.
   
12 mar 14:32:35
Vvvgcf Gcfghg
Кани курамиз биз кутган боллар йук таркибда майли омад олга йигитлар

   
12 mar 14:32:30
Vvvgcf Gcfghg
Кани курамиз биз кутган боллар йук таркибда майли омад олга йигитлар

   
12 mar 13:56:31
Жамшид Jamshid
Агар 8 та жамоа орасидан чикмаса бу эткандей таниш билиш килинмасдан футболчилар олинган булса усмирлар футболини егиштириш керак ва насаф футболчилари тугри келмаган булса насафни муррабийларидан кучли эканда бу. Рузикул Бердиев хам буни олдида хеч кимми.
   
12 mar 13:32:27
Ravshan Nabiyev
Bu murabbiydan natija kutsa boʻladi
-1   
12 mar 14:34:56
Izzatillo89!
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Агар 8 та жамоа орасидан чикмаса бу эткандей таниш билиш килинмасдан футболчилар олинган булса усмирлар футболини егиштириш керак ва насаф футболчилари тугри келмаган булса насафни муррабийларидан кучли эканда бу. Рузикул Бердиев хам буни олдида хеч кимми.
РРўзиқулни нима алоқаси бор, қўйселарчи бунақа фасодларни. Уни зрнига омад тилелар.
-1   
12 mar 14:32:16
Real.M & Chelsi
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Агар 8 та жамоа орасидан чикмаса бу эткандей таниш билиш килинмасдан футболчилар олинган булса усмирлар футболини егиштириш керак ва насаф футболчилари тугри келмаган булса насафни муррабийларидан кучли эканда бу. Рузикул Бердиев хам буни олдида хеч кимми.
Nasafni nima daxli bor,ko'rdik Osiyo maydonlarida...xD
-1   
12 mar 13:48:33
Soccerland777
Reply to comment by Азим Исмаилов
Бу сафар жчга 8 та чикади шунинг учун гурухнинг узида хал булади кийинчилик йук хисоб
А шунақами? Ундай бўлса, мураббийсиз хам чиқади боллар)) Раҳмат маълумот учун.
-1   
12 mar 13:46:55
Soccerland777
Гап нафақат ҳалол ишлашда балки мураббийлик салоҳиятида ҳам. Минг ҳалол бўлганинг билан билим ва тажрибанг етарли бўлмаса, натижа бўлмайди. U 20 ни натижаси такрорланса керак.
-1   
12 mar 13:45:29
Shahboz4
Бу мураббийга жавоб бервориш кк натижа кўрсатиши қийин масала
-1   
12 mar 13:45:12
Азим Исмаилов
Бу сафар жчга 8 та чикади шунинг учун гурухнинг узида хал булади кийинчилик йук хисоб
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика