Latest news

10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  7 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  1 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   0 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  3 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди News

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди

Германиянинг 2-даражали Бундеслигасидан ўрин олган "Ҳанса Росток" ва "Гамбург" ўртасидаги ўйин ўзидан тутун чиқарадиган ҳамда масофадан бошқариладиган машиналар томонидан бир муддат тўхтатиб қўйилди.

Учрашув бошланганидан 10 дақиқа ўтгач, икки машина майдонга кириб, ўзидан оқ ва кўк рангдаги тутун чиқарган.

Стюардлар машиналарни майдондан олиб чиқишгунга қадар ўйин тўхтатиб турилди.

Фото: Getty Images

Германия бўйлаб Бундеслигадаги улушларни хусусий сармоядорга сотиш бўйича таклиф қилинган келишувга қарши норозилик сифатида худди шундай намойишлар уюштирилмоқда.

Шанба кунги Бундеслиганинг бешта ўйинидан тўрттаси норозилик намойишлари билан тўхтатилди, мухлислар майдонга тангалар ва тошлар улоқтиришган.

Фото: Getty Images

Норозиликлар Бундеслигани ташкил этувчи немис клублари гуруҳи DFLнинг бутун дунё бўйлаб лигани бозорга чиқариш ва тарғиб қилиш учун капитал киритиш эвазига бўлажак телевидение ҳуқуқларининг 8% улушини сотиш режасига жавоб тарзида намойиш этилмоқда.

Таклиф декабрь ойида немис клубларининг учдан икки қисми томонидан маъқулланган, бироқ тарафдор гуруҳлари яна бир овоз беришни талаб қилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика