Маскерано «Ривер Плейт»га қайтмоқчи
10 nov 2017 16:00
News
Маскерано «Ривер Плейт»га қайтмоқчи
«Барселона» футболчиси Хавьер Маскерано фаолиятидаги илк клуби «Ривер Плейт»га қайтиш истагида.
"Фаолиятимда "Ривер Плейт"га алоҳида саҳифа бағишлашим керак. Муаммо шундаки, мен хеч нарсага кафолат бера олмайман. Мабодо, у ерга ўта олмасам мени ёлғончиликда айблашади.
Келажагим пул билан боғлиқ эмас. Мен ўзим қарор қабул қилишга ўрганганман. Лекин, оилам билан келишиб олишим керак. Бундай вазиятда фарзандларимнинг қизиқишларига бээътибор бўла олмайманку", - дейди аргентиналик футболчи.
Маскеранонинг каталонияликлар билан шартномаси 2019 йилнинг июнь ойида якунига етади. Лекин, у "Камп Ноу"ни муддатидан олдин тарк этиши мумкин. Аввалроқ, шунингдек унинг Англияга қайтиш истаги борлиги ҳақида хабар қилинганди.
Link :
Source : football-espana.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Comments