Latest news

07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  0 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  7 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  38 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  7 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  3 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  21 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0

Машраб Одилов: “Мақсадимиз – Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритиш” News

Машраб Одилов: “Мақсадимиз – Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритиш”

Маълумки, 27 сентябрь - 8 октябрь оралиғида Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоа футзалчиси Машраб Одилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Мусобақага олиб борилган тайёргарлик хусусида
- Албатта, биз мусобақага ажойиб тарзда тайёргарлик кўрдик. Яратилган шароитларимиздан келиб чиқиб, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Қолаверса, Испаниядан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис олиб келинди. Бу орқали ҳолатимизни янада ошириб олдик. Умуман олганда, тайёргарлик режа асосида ўтди.

Гуруҳдаги рақиблари борасида
- Биз иштирок этадиган гуруҳда яхши терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Айтайлик, Тожикистон ва Туркманистон билан мусобақадан олдин ўзаро ўртоқлик учрашувларида ўйнадик. Ёмон эмас ва уларга қарши қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади. Баҳрайн эса биз учун нотаниш рақиб сифатида қолмоқда.

Мусобақа ғолиблиги учун даъвогарлар ҳақида
- Осиё чемпионати ғолиблиги учун бир нечта терма жамоалар ўзаро бизга қарши рақобатчилик қилса керак. Менинг назаримда, Эрон, Индонезия ва Япония терма жамоалари ҳамда Таиландни қўшиш мумкин.

Асосий мақсад борасида
- Cўзсиз Қувайтдаги мусобақада ғолибликни қўлга киритиш учун ташриф буюрдик. 2016 йилда ўтказилган мусобақада ғолиб бўлишимиз мумкин эди. Бунга жуда яқин келгандик. Бироқ ўшанда омад биздан юз ўгирганди. Бу гал эса Ўзбекистон халқига қувонч улаш учун Қувайтга келдик ва чемпионликни мақсад қилганмиз.

Жаҳон чемпионатидан кейинги терма жамоа ҳолати хусусида
- Жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон футзал терма жамоаси янада кучайди. Бу эса олдимизда турган мусобақада бизга асқотиши мумкин. Биз анча ўсдик ва кучли даражага чиқа олдик деб ўйлайман. Умуман олганда, бежизга бу ерга келмаганимизни исботлаш ниятидамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика