Latest news

21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  1 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  10 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   1 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   2 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  18 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   3

Машғулотларда ҳамма жам, фақат Анзур кам News

Машғулотларда ҳамма жам, фақат Анзур кам

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркибдаги учинчи кун машғулотлари ҳам якунига етди.
Бугун Одил Аҳмедов, Баҳодир Насимов ва Виталий Денисов машғулотларга қўшилдилар. Анзур Исмоиловни эса клуби ҳамон қўйиб юбормаган. 8 март куни "Чанчун Ятай" клубини Хитой суперлигасида муҳим учрашуви борлиги сабаб, хитойликлар футболчимизни қўйиб юборишни исташмаяпти. Ким билади, балки "Чанчун Ятай" бош мураббийи рафиқасига аёллар байрамига ғабала совға қилишни мақсад қилганми?



БАА терма жамоаси сафида юқори техникага эга футболчилар етарлича топилади. Шу боисдан машғулот давомида амирликларга қарши бир нечта тактикалар устида иш олиб бориляпти. Исмоиловнинг йўқлиги учун Аҳмедов марказий ҳимоячи вазифасини ўтади.



Аввалига терма жамоамиз аъзолари учга бўлинган ҳолда бир зарба услубида тўп ошириш, прессинг қўллаш, тўпни қайтариш каби машғулотларни бажардилар. Кейин икки гуруҳга бўлинишди.

Қизиллар:
Нестеров, Рашидов, Козак, Шораҳмедов, Аҳмедов, Жўраев, Насимов, Нагаев, Турсунов, Мусаев ва футболчи етишмаслиги сабаб Мақсудов.

Кўклар: Суюнов, Денисов, Хошимов, Жепаров, Искандеров, Тўхтахўжаев, Ҳасанов, Сергеев, Шодиев, Муллажонов, Ҳайдаров.



Майдоннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган кичик учрашувдан кейин таркибларда ўзгариш бўлиб ўтди. Икки марказий ҳимоячи Исмоилов ва Кримецни сафдан чиқиши бош мураббийнинг режаларига ўзгартириш киритишига сабаб бўляпти. Кейинг таркиб қуйидагича кўриниш олди. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, асосий таркиб деса ҳам бўлади:
Суюнов, Денисов, Аҳмедов, Тўхтахўжаев, Хошимов, Ҳайдаров, Рашидов, Жепаров, Турсунов. Ҳужум чизиғида Шодиев ва Насимов.

Дарвозабонлар билан шуғулланган Пётр Гизимчукнинг иш услубида ўсишни кўришимиз мумкин. Ўзим дарвозада туришини ёқтирганим учун бўлса керак, бу амплуа вакилларининг машғулотларини қизиққиш билан томоша қиламан. Шу кунгача Гизимчукнинг машғулотлари бироз зерикарли ва оддий кўринар эди. Аммо сўнгги 4 кундан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, анча қизиқ ва дарвозабонларга ҳам мақул келяпти. Ўсиш бор.

Яқинда клуб матбуот хизмати ходимлари учун маҳсус семинар бўлиб ўтди. Ўзим иштирок эта олмадим. Шу фурсатдан фойдаланиб, бир нарсани илтимос қилардимки, футболчиларингизга интервью бериш маданияти ва унинг қонун қоидаларини ўргатинг. Нега фақат легионерлардан интервью оласизлар дейдиганлар кўп, аммо ўзимизникилар гапиришни билмаса нима қилайлик.

Эртага терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионида машғулот ўтказади.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика