Latest news

12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  0 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1

Машарипов: "Бу Суриянинг энг заиф таркиби, Австралияда ҳам анча пасайиш бор" News

Машарипов: "Бу Суриянинг энг заиф таркиби, Австралияда ҳам анча пасайиш бор"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз бугун икки очко йўқотди деган фикрга қўшиламан.

Бугун бизда Осиё кубогидаги очилиш ва муҳим ўйин бўлгани учун бироз ҳаяжон сезилди. Мен бу Суриянинг энг заиф таркиби деб биламан. Улар фақат ҳимояга ётиб олишди ва ҳужумга чиқишмади. Киришга қийналдик, аммо 1-2 вазиятимиз бўлди ва улардан биттасидан гол уришимиз керак эди. Бундай ўйинларда жуда кам имконият бўлади. 

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 60 фоиз ўйинини кўрсата олдик деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда бундай бўлмайди. Бугун босим ва мухлислар томонидан кутилаётган натижа таъсир қилди ва шу сабаб эҳтиёткорлик билан ўйнадик.

Австралия — Ҳиндистон ўйинини кўрдим. Агар дарвозабоннинг хатоси бўлмаганда Австралиянинг гол уриши жуда қийин бўларди. Ҳиндистон ҳам ҳудди шундай 11 ўйинчи бўлиб орқага ётиб олган ва кейинги ўйин ҳам ҳудди шундай ўйнайди. Албатта, кейинги баҳсда худо хоҳласа гол урамиз.

Австралия терма жамоасида ҳозирда анча пасайиш бор ва бу энг заиф таркиби деб ўйлайман. Улардан бундай ўйин кутмагандик, Ҳиндистоннинг кичик хатосидан гол уриб кетишди. Кейинчалик ҳиндистонлик ўйинчилар ўйинни бироз ташлаб юборди.

Мураббий ўйинни кўриб чиқади. Ҳиндистон билан ўйинда олдинда ҳужумчи бўлгани яхши деб ўйлайман. Сабаби кўпроқ гол уришимиз ҳам керак", — дейди Машарипов.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика